• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Қизилмия илдизининг сиропи


Сироп флаконларда

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


4г қизилмия илдизи экстракти, 86 г- қандли қиём, 10 г - 90% этил спиртдан иборат

Нафас йўлларининг балғам ажралиши қийин бўлган, йўтал билан кечувчи ўткир ва сурункали юқумли-яллиғланиш касалликларини (бронхитлар, трахеобронхитлар, бронхопневмония, бронхоэктатик касаллик ва ҳ.к.) даволашда тавсия этилади. Меъда ва ўн икки бармоқли ичак асоратланмаган яра касаллигида, ҳамда юқори секретор функцияли сурункали гастритни мажмуавий давоси таркибида қўлланади. Организмининг носпецифик резистентлигини оширувчи восита сифатида ҳолсизланган касалларда қўлланади. Болаларда кузатиладиган аллергик дерматит ва дерматозларни даволашда ҳам тавсия этилади.

Ичга, 1-2 чой қошиқ сироп 1 стакан сув ёки чойга қўшиб ичилади, кунига 1-2 марта, 10-30 кун давомида қўлланади. Бундан узоқроқ вақт давомида қўллаш тавсия қилинмайди.

Аллергик реакциялар.Узоқ вақт қўлланилганда артериал қон босимини кўтарилиши, суюқликни тутилиб қолиши, хатто шиш пайдо бўлиши эҳтимоли бор.

Препаратга юқори сезувчанликда қўлланилмайди.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланади.

2 йил