• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Кўкрак йиғмаси №2


Картон қутиларда ва картон қутиларга солинган полиэтилен пакетларда 50 г дан

Рецептсиз

Йиғма



Қўшимча маълумотлар


Қизилмия илдизлари – 3 қисм; Катта зубтурум барглари – 3 қисм; Кўка (оқ қалдирмоқ) барглари - 4 қисм;

Юқори нафас йўлларининг қийин ажралиб чиқадиган балғамни ҳосил бўлиши билан кечадиган касалликларида (шу жумладан трахеит, бронхит, трахеобронхит, пневмония, ЎРВИ) балғам кўчирувчи воситаси сифатида қўлланади.

Препарат дамлама ҳолида қўлланилади. Дамламани тайёрлашдан олдин йиғмани аралаштириш керак. 1 ош қошиқ йиғмани сирланган идишга солиб, устига 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади қопқоқ билан ёпилади ва 15 минут давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади. Кейин 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади, дока орқали сузиб ўтказилади (қолган йиғма сиқилади). Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин. ½ стакандан кунига 2-3 марта овқатдан кейин қўлланади.

Йиғмани компонентларига шахсий юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Йиғманинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.

Йиғмани қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

3 йил