• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Бронхосол


Таблеткалар, 30 мг дан

Рецептсиз

Таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


Амброксол гидрохлориди

Таблеткалар ичга, овқатдан кейин, катта микдордаги суюқлик билан бутунли-гича қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга биринчи  2-3 кун давомида 30 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади, сўнгра 30 мг дан суткада 2 марта ёки 15 мг дан суткада 3 марта буюрилади. 5 дан 12 ёшгача бўлган болаларга 15 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади. Қўллашнинг давомийлиги кўрсаткичларга ва касалликни кечувига боғлиқ  ва  у шахсий белгиланади.

Балғамнинг хосил бўлиши ва чиқарилишини бузилиши билан бўлган ўткир ва сурункали респиратор касалликларни даволаш: ўткир ва сурункали бронхитлар, пневмония, бронхоэктатик касаллик, балғамнинг чиқарилиши қийин бўлган бронхиал астма.

Камдан-кам ҳолсизлик, бош оғриғи, кўнгил айниши, меъда оғриғи, қайт қилиш, диарея, оғиз ёки юқори-нафас йўлларининг қуруқлиги, сиалорея, тумов, қабзият ва сийдикни қийнилашуви, ўта юқори сезувчанлик реакциялари, масалан, тери ва шиллиқ пардаларда тошмалар, юзнинг шишиши, хансираш, ҳароратни кўтарилиши ва этни увишиши. Жуда кам ҳолларда анафилактик шок ривожланиши мумкин. Буйрак етишмовчилиги ҳолида амброксол метаболитларини жигарда тўпланиши эҳтимолини эътиборга олиш керак.

Меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, ҳомиладорлик, лактация, препаратга юқори сезувчанлик, турли этиологияли тутқаноқ.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил