• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Секразол


"Секразол сироп 30 мг/5 мл дан, флаконларда. Секразол Педиатрик сироп 15 мг/5 мл дан, флаконларда

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


Амброксол гидрохлориди

Нафас йўлларининг ёпишқоқ балғам ажралиб чиқиши билан бирга кечадиган ўткир ва сурункали касалликлари (бронхообструктив синдромили сурункали бронхит, бронхиал астма, бронхоэктатик касаллиги). Янги туғилган чақалоқлар ва чала туғилган болалардаги респиратор дистресс – синдроми.

Препарат овқатланиш вақтида суюқлик билан қабул қилинади. Педиатрик сиропи кўринишидаги 15 мг/5 мл препарат 2 ёшгача бўлган болаларга: 0,5 чой қошиқдан (2,5 мл, 7,5 мг амброксол гидрохлориди сақлайдиган) суткада 3 марта; 2 дан 5 ёшгача бўлган болаларга: 0,5 - 1 чой қошиқдан (2,5-5 мл, 7,5-15 мг амброксол гидрохлориди сақлайдиган), суткада 3 марта; 5 дан 12 ёшгача бўлган болаларга: 1-2 чой қошиқдан (5-10 мл, 15-30 мг амброксол гидрохлориди сақлайдиган) суткада 3 марта буюрилади. Сироп кўринишидаги 30 мг/5 мл, препарат Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: - 1 чой қошиқдан (5 мл) суткада 3 марта; 6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга: – 0,5 чой қошиқдан (2,5 мл) суткада 2-3 мартадан буюрилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: Узоқ вақт юқори дозада қўлланилса–жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қусиш. Аллергик реакциялар: Тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш; айрим ҳолларда – аллергик контакт дерматити, якка ҳолларда – анафилактик тур реакциялари (шу жумладан анафилактик шок).

Ҳомиладорлик (I уч ойлиги), турли этиологияли тиришишлар ва амброксолга ёки препаратнинг бошқа компонентларга бўлган юқори сезувчанлик.

Балғамнинг чиқарилишини қийинлаштирадиган йўталга қарши воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Сироп кўринишидаги амброксолни таркибида қанд бўлмаганлиги сабабли (қанд ўрнига сорбитол қўшилган) қандли диабети бўлган пациентларга буюриш мумкин. ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида қўллаш зарурати бўлганида даволашни она учун бўлган потенциал фойдасини ва ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфни баҳолаш лозим. Амброксолни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганда эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш лозим. Препаратни буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил