• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Мукалтин


30 таблеткадан пеналда, 10 таблеткадан контур уясиз ўрамларда

Рецептсиз

Таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


Бир таблеткада таъсир этувчи моддалар: Полисахаридлар аралашмаси - 0,05г (доривор гулҳайридан олинган); ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, лимон кислотаси, кальций стеарати, қанд.

Мукалтин балғам кўчирувчи воситаси сифатида юқори нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларида (бронхитлар, пневмониялар, бронхоэктатик касаллик, бронхиал астма, носпецифик бронхит кўринишлари билан ифодаланадиган ўпка туберкулёзи ва б.) қўлланади.

Мукалтин ичга овқатдан олдин қабул қилинади. Катталарга: 1-2 таблеткадан кунига 3-4 марта буюрилади. 1 ёшгача болаларга: - 0,5 таблетка, 1ёшдан-3 ёшгача: 1 таблетка, 3 ёшдан катталарга: 1-2 таблетка. Болалар учун препаратни 1/3 стакан илиқ сувда ширин сироп қўшиб суюлтириш керак. Даволаниш касалликни шаклига қараб: 7 кундан 1-2 ойгача давом этади.

Баъзи ҳолларда эшакеми, терининг қичишиши кўринишидаги аллергик реакциялари бўлиши мумкин. Ножўя таъсирлари пайдо бўлганида препаратнинг бир марталик дозасини 2 марта камайтириш ва мос равишда қабул қилиш сонини ошириш лозим. Агарда ножўя таъсирлари йўқолмаса, препарат қабулини тўхтатиш керак.

Баъзида сурункали ўпка касаллиги бўлган беморларда Мукалтин билан даволанишнинг биринчи кунларида балғамнинг ёпишқоқлиги ошади, бу бронхиал дарахтда ҳосил бўлган балғамда катта миқдорда детритлар, оқсиллар ва яллиғланиш элементлари бўлган йиғилиб қолган балғамни кўчиши билан боғлиқ. Бронхларнинг диффузли шикастланиши, балғамнинг физик-кимёвий хусусиятларини аҳамиятли ўзгаришларида ва мукоцилиар транспортини пасайишида, Мукалтинни муколитик препаратлари (бромгексин, ацетилцистеин ва/ёки протеолитик ферментлар) билан бирга қўллаш лозим.

Мукалтиннинг бир марталик дозасини оширилиши кўнгил айнишни, баъзи ҳолларда эса қусишни чақириши мумкин. Препаратнинг бир марталик дозаларини ҳар 4 соатда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Мукалтин препаратини бошқа препаратлар билан бирга қўллашнинг мақсадга мувофиқлигини шифокор билан маслаҳатлашинг.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил