• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Бронхорус


Сироп 3 мг/мл. 100 мл дан бураладиган бўйинли ва бураладиган пластик қопқоқчали зарғалдоқ шиша флаконларда ёки алюмин қопқоқчалар билан беркитилган буралувчи бўйинли зарғалдоқ шиша флаконларда

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


Фаол модда: Амброксол гидрохлориди - 3 мг/мл ёрдамчи моддалар: суюқ сорбитол, метилпарагидроксибензоат (нипагин ёки метилпарабен), пропилпарагидроксибензоат (нипазол), пропиленгликоль, натрий сахаринати, суюқ озуқа хушбўйи, тозаланган сув – 1 мл гача. 1 чой қошиқ (5 мл) сироп 15 мл амброксол гидрохлориди сақлайди.

Ёпишқоқ балғам ҳосил бўлиши билан кечадиган нафас йўлларининг касалликлари: - ўткир ва сурункали бронхит; - пневмония; - балғам ажралишини қийинлашуви билан кечувчи бронхиал астма; - бронхоэктатик касаллиги; - ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК); - респиратор дистресс-синдромни даволаш ва олдини олиш.

Ичга, овқат қабул қилиш вақтида, оз миқдордаги суюқлик билан. Катталарга: Сироп (3 мг/мл) – биринчи 2-3 кун – 10 мл (2 чой қошиқ) дан, сўнгра эса 5 мл (1 чой қошиқ) дан суткада 3 марта ёки 10 мл дан суткада 2 марта. Касалликнинг оғир ҳолларида доза бутун даволаш курси давомида камайтирилмайди. 5-12 ёшли болаларга: 15 мг дан суткада 2-3 марта, 2-5 ёшдагиларга – 7,5 мг дан суткада 3 марта, 2 ёшгача – 7,5 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Шифокорнинг кўрсатмасисиз 4-5 кундан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, айрим ҳолларда – аллергик дерматит, анафилактик шок. Кам - ҳолсизлик, бош оғриғи, диарея, оғиз ва нафас йўлларининг қуриши, экзантемалар, ринорея, қабзият, дизурия. Юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида – гастралгия, кўнгил айнаши, қусиш ҳолатлари бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик.

Балғам чиқарилишини қийинлаштирувчи йўталга қарши дори воситалари билан бирга қўллаш мумкин эмас. қандли диабети бўлган пациентларга сиропни буюриш мумкин (5 мл сироп 0,18 НБ га мос келадиган миқдорда сорбитол ва сахарин сақлайди).

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 С дан 25 С гача бўлган ҳароратда.

2 йил