• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Бромгексин


10 ёки 20 таблеткадан контур уяли ўрамда

Рецептсиз

Таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


Бир таблетка фаол модда: 8 мг бромгексин гидрохлориди сақлайди ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, лактоза (сут қанди), сахароза (қанд), кальций стеарати.

Ёпишқоқ балғамнинг қийин чиқарилиши билан кечувчи нафас йўлларининг касалликлари: трахеобронхит, турли этиологияли бронхитлар (шу жумладан бронхоэктазлар билан асоратланган) бронхиал астма, ўпка туберкулёзи, пневмония, муковисцидоз. Операциядан кейинги даврда ва бронх ички даволаш ва диагностик муолажаларни ўтказишда бронхиал дарахтининг санацияси, операциядан кейинги бронхларда қуюқ ёпишқоқ балғамнинг тўпланишини олдини олиш.

Бромгексин овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қилинади. Катталарга 8-16 мг дан кунига 3-4 марта; болаларга 6 да 14 ёшгача – 8 мг кунига 3 марта буюрилади. Даволаш курси 4 дан 28 кунгача. Даволаш жараёнида керакли миқдорда суюқлик қабул қилиш тавсия қилинади, бу бромгексиннинг секретолитик таъсирини таъминлаб туради.

Аллергик реакциялар, диспепсия, шу жумладан кўнгил айнаши, қусиш; меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши, бош айланиши, бош оғриғи, «жигар» трансаминазалари фаоллигини ошиши. Дозани ошириб юборилиши Белгилар: Кўнгил айниши, қусиш, диарея. Даволаш: Симптоматик, меъдани ювиш (қабулдан кейин биринчи 1-2 соатда).

Препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик; лактация даври; ҳомиладорлик (1 уч ойлиги); яра касаллиги (зўрайиш босқичида); -6 ёшгача бўлган болалар.

Даволанишда етарли миқдорда суюқлик қабул қилиш керак, бу бромгексиннинг балғам кўчирувчи таъсирини оширади. Болаларда даволашни бронхлардан секретнинг чиқарилишини енгиллаштирувчи кўкрак қафасини постурал дренаж ёки вибрацион массаж билан қўшиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 25 С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

5 йил