• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Бромгексин


100 г дан тўқ қизғиш шиша флаконларда 2,5 ва 5 мл ли ўлчов қошиқчаси ва қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


100 мл сиропда таъсир этувчи модда сифатида: 0,8 г бромгексин гидрохлориди сақланади ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, озуқа сорбити, қаҳрабо кислотаси, эвкалипт мойи, ароматизатор, натрий бензоати, 95% этил спирти, тозаланган сув.

Ёпишқоқлиги юқори бўлган балғам ҳосил бўлиши билан кечадиган бронхўпка касалликлари (бронхиал астма, муковисцидоз, туберкулез, пневмония, трахеобронхит, обструктив бронхит, бронхоэктазлар, ўпка эмфиземаси, пневмокониоз), операция олди ва операциядан кейинги давр. Бромгексинни нимжон, анамнезида меъда қон кетишлари, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган беморларда, ҳамда секрет ҳаддан зиёд тўпланиб қолиши билан бирга кечадиган бронхларнинг касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Бромгексин овқатланишга боғлиқ бўлмаган ҳолда ичга қабул қилинади. Катталарга:- 8-16 мг дан (10-20 мл) кунига 3-4 марта; Болаларга: - 2 ёшгача – 2 мг дан (2,5 мл) кунига 2-3 марта; - 2 дан 6 ёшгача – 2-4 мг дан (2,5-5 мл) кунига 3 марта; - 6 дан 14 ёшгача - 4-8 мг дан (5-10 мл) кунига 3 марта.

Кам, препарат узоқ муддат қабул қилинганида кўнгил айниши, қусиш, диспептик ҳолатлар, бош айланиши, бош оғриғи, яра касаллигининг зўрайиши, аллергик реакциялар (тери тошмаси, ринит ва бошқалар) қон зардобида «жигар» трансаминазалари даражасининг ошиши кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш керак.

Препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик; - ҳомиладорлик (I уч ойлигида); - лактация даври; - меъданинг яра касаллиги (зўрайиш босқичида);

Бромгексин бошқа бронхўпка касалликларини даволаш учун, қўлланадиган препаратлар билан бир вақтда буюрилиши мумкин. Бромгексин кодеин сақловчи дори воситалари билан бир вақтда буюрилмайди, чунки бу суюлган балғамни йўталиб чиқарилишини қийинлаштиради. Бромгексин ўпка тўқимасига антибиотикларнинг (эритромицин, цефалексин, окситетрациклин) киришига ёрдам беради. Бромгексин ишқорий эритмалар билан тўғри келмайди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил