• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Седавит


№20

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


1 таблетка 100% моддага ҳисоблаганда: 0,17 г (170 мг) седавитнинг қуюқ экстрактини (седавитнинг қуюқ экстракти валериана илдизи ва илдизпояси, дўлана мевалари, далачой ўти, қалампир ялпиз барглари, хмел ёнғоқларидан олинади) ва пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) - 0,003 г (3 мг), никотинамид (РР витамини) - 0,015 г (15 мг) сақлайди. Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, натрий кроскармеллоза, лактоза моногидрати, микрокристаллик целлюлоза, кальций стеарати

«Мененжер» синдроми (доимий рухий зўриқиш ҳолати); таъсирчанлик, хавотирлик, қўрқув, чарчоқлик, паришонлик, хотиранинг бузилиши, рухий ҳолдан тойиш билан бирга кечувчи неврастения ва неврастеник ҳолатлар; гипертензив ва кардиал турли нейроциркуляр дистония, астеник синдром (гиперстеник шакли), артериал гипертензиянинг I босқичи, уйқусизлик (енгил шакллари), қичишувчи дерматозлар (экзема, эшакеми); асабнинг зўриқиши билан боғлиқ бўлган бош оғриқлари; мигрень; климактерик синдромда ва димсенореянинг енгил шаклларида симптоматик восита сифатида; шунингдек йўлдош касалликларда - қалқонсимон бези (базедов касаллиги) ва қандли диабетда

Катталарга ва 12 ёшдан бошлаб болаларга: Препарат суткада 3 марта 2 таблеткадан буюрилади. Таблеткалар чайналмасдан, оз миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади. Кўнгил айнаши пайдо бўлган ҳолларда препаратни овқатланиш вақтида қабул қилиш керак. Зарурати бўлганида бир марталик доза 3 таблеткагача оширилади. Беморда нохуш тормозланиш пайдо бўлган ҳолда, 1 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади. қабул қилишлар оралиғи - 8 соат. Мумкин бўлган эмоционал юкланишдан 30-60 минут олдин препаратни 2-3 таблеткадан бир марта қабул қилиш мумкин

Бош айланиши, чарчоқлик, қичишиш, экзантема, кўнгил айнаши, қусиш, жиғилдон қайнаши, диарея, қабзият, енгил мушак бўшашиши

Миастения, препарат компонентларига юқори сезувчанлик

Йўқ

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан 250С гача ҳароратда

2 йил