• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Амбротард 75


№10

Рецептсиз

Капсулалар



Қўшимча маълумотлар


1 капсула: Амброксол гидрохлориди -75 мг сақлайди.

Ўткир ва сурункали бронхит; бронхоэктатик касаллиги; пневмония; бронхиал астма; ўпкалардаги операциялардан кейинги асоратларни олдини олиш ва даволаш учун; бронхоскопиядан олдин ва кейин; ўпкалар муковисцидозида қўлланади.

Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга: Ичга 1 капсуладан эрталаб овқатдан сўнг буюрилади. Касалликнинг кечишини оғирлигига қараб, даволаш курси 4 дан 14 кунгачани ташкил қилади.

Тери тошмалари, эшакеми, ангионевротик шишилар кўринишидаги аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Узоқ вақт катта дозаларда қабул қилинганида эпигастрал соҳасида оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш кузатилиши мумкин.

Амброксолга бўлган юқори сезувчанлик. Ҳомиладорликнинг I учойлиги, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги. Амбротард 75 дориси12 ёшдан кичик болаларни даволашга тавсия этилмайди.

Препарат эмизиш даврида буюрилганида болани эмизишни тўхтатиш масаласи ҳал қилиниши керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил