• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Амброксол сиропи


Сироп флаконларда, 100 мл ва 150 мл дан

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


5 мл препаратда таъсир этувчи модда: амброксол гидрохлориди 15 мг ёки 30 мг. ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, озуқа хом ашёсидан олинган ректификатланган этил спирти, 70% сорбитол эритмаси, метилпарабен, пропилпарабен, хлорид кислотаси, хушбўй таъм қўшимчаси, тозаланган сув

Юқори ёпишқоқ балғам ҳосил бўлиши билан бирга кечадиган нафас аъзоларининг ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари (трахеобронхит, обструктив бронхит, бронхиал астма, пневмония, туберкулёз, муковисцидоз).

«Сироп амброксола» 15 мг/5 мл Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар 5 дан 12 ёшгача бўлган болалар 5 мг (5 мл ёки 1 чой қошиқ) суткада 3 марта 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар 7,5 мг (2,5 мл ёки 0,5 чой қошиқ) суткада 3 марта 0 дан 2 ёшгача бўлган болалар 30 мг (10 мл ёки 2 чой қошиқ) 7,5 мг (2,5 мл ёки 0,5 чой қошиқ) суткада 2-3 марта суткада 2 марта «Сироп амброксола» 30 мг/5 мл Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар 5 дан 12 ёшгача бўлган болалар 30 мг (5 мл ёки 1 чой қошиқ) 15 мг (2,5 мл ёки 0,5 чой қошиқ) суткада 2-3 марта суткада 3 марта

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда қоринда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, қабзиятлар, ҳамда тери тошмалари, эшакеми, ангионевротик шиш, бўғилиш, этни увишиши билан тана ҳароратини ошиши кўринишдаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Жуда кам бурун бўшлиғида шилимшиқни ажралишини ошиши, кўп сўлак ажралиши, ҳамда оғиз бўшлиғи ва нафас йўлларининг шиллиқ қаватини қуриши кузатилади.

препарат компонентарига юқори сезувчанлик; - ҳомиладорлик (I уч ойлиги); - лактация

Жуда заифлашган беморларда, бронхларнинг анатомик торайиши бўлган ва амброксолни қўлланганда шилимшиқ секрециясини ошиши кузатилган беморларда бронхиал секретини чиқарилишида қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Бундай холларда секретни сўриб олиб ташлаш бўйича чораларни кўриш лозим. Препаратни меъда ва ўникки бармоқ ичакни яра касаллигида эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С - 250С ҳароратда сақлансин.

2 йил. Яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин.