• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Амброксол


10 таблеткадан блистерда; 2 блистердан қутида

Рецептсиз

Таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


Бир таблеткада таъсир этувчи модда: Амброксол гидрохлориди - 30 мг сақланади ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди; магний стеарати.

Бронхиал секрециянинг бузилиши ва шилимшиқнинг силжишини сусайиши билан боғлиқ бўлган ўткир ва сурункали бронхопульмонал касалликларни секретолитик даволаш.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: Ичга 1 таблеткадан суткада уч марта қўлланади. Таблеткаларни овқатдан кейин ва сув билан бирга қабул қилиш керак. Терапевтик самара суткада 2 таблеткадан икки марта қўлланганида кучайиши мумкин. Болаларга: Амброксол 12 ёшдан ошган болаларда қўлланади. -12 ёшгача бўлган болаларда амброксол сиропини қўллаш тавсия қилинади. Даволашнинг давомийлиги - 14 кунгача. Агарда 14 кундан кейин Амброксол таблеткаларини қабул қилишга қарамай, белгилар йўқолмаса ва/ёки кучайса шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: Жиғилдон қайнаши, диспепсия, кўнгил айнаши, қусиш, ич кетиши. Иммун тизими томонидан: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар (анафилактик шокни ҳам қўшиб) ва аллергик реакциялар. Якка ҳолларда: Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелла синдроми бўлиши мумкин. Кўпчилик ҳолларда уларни асосий касалликнинг оғирлиги ёки бир вақтда бошқа препаратни қўллаш билан тушунтириш мумкин. Қандай бўлмасин ножўя реакциялар пайдо бўлганида препарат қўллашни дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Амброксол ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, кам учрайдиган наслий ҳолатларда, улар туфайли препаратнинг ёрдамчи моддаларига (лактоза) номутаносиблик бўлиши мумкин. Меъда ва ўникки бармоқ ичак касалликлари. Ҳомиладорликнинг I уч ойлиги ва эмизиш даври. 12 ёшгача бўлган болалар.

Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактозаси танқислиги ёки глюкоза ва галактозанинг сўрилиши бузилган пациентлар амброксолни қабул қилишлари мумкин эмас.

15 С дан 25 С гача бўлган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

5 йил