• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Амбро


Таблеткалар, 30 мг дан контур уяли ўрамда 10 донадан, картон қутида 2 ўрам

Рецептсиз

Таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


Бир таблеткада фаол модда: 30 мг амброксол гидрохлориди, ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, крахмал, кальций ёки магний стеаратини, аэросилни сақлайди.

Препаратни балғам кўчирилиши ва чиқарилиши бузилган нафас олиш аъзоларининг ўткир ва сурункали касалликларида секретолитик даво мақсадида қўлланади; Ҳамда, ўткир ва сурункали бронхитлар, пневмонияда; балғам кўчиши қийин бўлган бронхиал астмада; бронхоэктатик касалликда; отолориногологик (ЛОР) аъзоларини яллиғланишида (ларингит, синусит, қуруқ ринит); муковисцидоз; бронхўпка тизимидаги катта оператив аралашувлар, жароҳат ва бошқаларда туриб қолишни олдини олишда қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга: овқатдан кейин, суюқлик билан биринчи 2-3 кун 1 таблеткадан кунига 3 марта, кейин 1 таблеткадан 2 марта ёки 0,5 таблеткадан суткасига 3 марта. 5-12 ёшли болаларга: 0,5 таблеткани суткасига 2-3 марта, 2-5 ёшли болаларга: 0,5 таблеткадан суткасига 3 марта, 2 ёшгача бўлган болаларга: 0,5 таблеткадан суткасига 2 марта. Амброксолни ичга қабул қилгандан сўнг меъда-ичак йўлларида тўлиқ сўрилади. Таъсири 30 минутдан сўнг бошланади ва 6-12 соат давом этади. Даволаш давомийлиги касалликни кечувига боғлиқ. Препаратни шифокор кўрсатмасисиз 4-5 кундан кўп вақт давомида қабул қилиш тавсия қилинмайди. Препарат қабул қилинмай қолган ҳолларда дозани икки баравар ошириб қабул қилинмайди.

Айрим ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин

Амброксолга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда; меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллигини зўрайиш босқичида; ҳомиладорликни I уч ойлигида қўлланмайди.

Жигар ёки буйрак фаолияти бузилишларида, бронхларни мотор (ҳаракат) фаолиятини, жигар ва буйракнинг бузилишларида ёки секретни кўп миқдорда (шиллиқни тўпланиб қолиш хавфи сабабли) ишлаб чиқарилишида эҳтиёткорлик билан буюрилади оғир бузилишларида дозалашни камайтириш ёки қабул қилиш оралиғини ошириш керак. Ножўя таъсирлари Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Камдан-кам бош оғриғи, гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, оғиз қуриши, ринорея кузатилиши мумкин. Жуда кам ҳолларда: аллергик реакциялар (тери белгилари, нафас олишни бузилиши, эт увишиши билан кечадиган ҳарорат реакцияси) кузатилиши мумкин. Ножўя таъсирлар пайдо бўлганда: препарат қабул қилишни тўхтатиш ва даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 С гача бўлган ҳароратда.

3 йил