• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Нафтимизин MF


0,05% ёки 0,1% эритма флаконларда ёки тюбик-томчилагичларда

Рецептсиз

Бурун томчиси



Қўшимча маълумотлар


Нафазолин 0,05 г 0,1 г Борат кислотаси 2,0 г 2,0 г Тозаланган сув 100 мл гача

Ўткир, шу шумладан аллергик ринит, бурундан қон кетиши, юқори нафас йўлларидаги операциялардан кеинги шилиқ пардалар гиперемияси, сурункали конъюнктивитлар, шу жумладан аллергик, ёрдамчи восита сифатида - бактериал келиб чиқишга эга бўлган конъюнктивитлар; махаллий анастезияда (адреналининни қўллаш мумкин бўлмаган холларда махаллий анастетиклар билан бирга), риноскопия ўтказишни енгиллаштириш учун.

Ринитларда препарат бурун йўлларига томизилади: катталарга 1-3 томчидан 0,1% эритма, 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга 1-2 томчидан 0,05% эритма, 6-15 ёш – 2 томчидан, кунига 2-3 марта. Конъюнктивитларда конъюнктива қопчасига 1-2 томчидан 0,05% эритма суткасига 1-3 марта юборилади. Даволаш муддати 5-7 кун, шундан кейин бир неча кунга тўхтатиш тавсия этилади. Бурундан қон кетишларида, препаратни 0,05% эртмаси билан хўллаган тампонлар қўлланилади. Маҳаллий анастетиклар таъсирини узайтириш учун, 1мл анастезияловчи препарат эритмасига 2-4 томчи 0,1% препарат эритмаси қўшилади.

Тизимли реакциялар: кўнгил айнаши, бош оғриғи, айрим холларда мойиллиги бўлган беморларда - артериал босимнинг ошиши, тахикардия. Махаллий реакциялар: шиллиқ қаватнинг таъсирланиши, реактив гиперемия. Узоқ вақт қўлланилганда (бир хафтадан кўпроқ) шиллиқ қаватнинг шишиши.

Артериал гипертония, яққол атеросклероз, гипертиреоз, МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш ва уларни қабул қилиш тўхтатилгандан кейинги 10 кунгача бўлган давр. 2 ёшгача бўлган болалар. Препаратга бўлган юқори сезувчанлик

Сурункали ринитларда қўллаш тавсия этилмайди. Узоқ вақт қўлланилганда препаратнинг томирларни торайтирувчи таъсири аста - секин камайиб боради, шунинг учун 5-7 кун даволашдан сўнг бир неча кунга танаффус қилиш керак.

Ёруғликдан химояланган жойда, 15-30 С ҳароратда

3 йил