• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Нафтазан-АКТ


0,05% ва 0,5% ли эритма полиэтилен флаконларда

Рецептсиз

Бурун томчиси



Қўшимча маълумотлар


0,5г ёки 1,0 г нафазолин, 20 г, борат кислотаси, тозаланган сув 1 литргача

Ўткир ринитларни, гаймор бўшлиқлари яллиқланишини, аллергик конюнктивитларни симптоматик даволаш, бурундан қон кетишларни тўхтатиш учун, ринос-копияни енгиллаштириш учун, шунингдек маҳаллий оғриқлантирувчи воситалар сўрилишини секинлаштириш учун [эпинефрин (адреналин) қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда] қўлланади.

Ўткир ринитларда бурун бўшлиғига томизилади (иккала томонига): катталарга 1-2 томчидан 0,05-0,1% эритма кунига 2-3 марта. 2-6 ёшли болаларга 1-2 томчи 0,05% эритма буюрилади, 6-15 ёш –2 томчидан. Бурундан қон кетишида 0,05% эритма билан ҳўлланган тампонлар қўлланилади. Диагностик мақсадлар учун бурун тозаланганидан сўнг, ҳар бир бурун катагига 3-4 томчи 0,1% эритма томизилади ёки препаратни 0,05% эритмаси билан ҳўлланган тампон киритилади ва 1-2 минутга қолдирилади. Офтальмологияда конъюктивитларда конъюк-тива ҳалтачасига 1-2 томчи 0,05% эритма кунига 2-3 марта томизилади. Маҳаллий оғриқ қолдирувчи воситаларни таъсирини чўзиш учун, юзаки анестезия учун қўлланадиган анестезияловчи модда эритмасини 1 мл га 2-4 томчи 0,1% эритма қўшилади

Кўнгил айниши, бош оғриғи, артериал босимни бироз ошиши, тахикардия, шиллиқ қаватини таъсирланиши, реактив гиперемия, узоқ вақт қўлланганида шиллиқ қаватни шишиши кузатилиши мумкин.

Артериал гипертония, тахикардия, яққол атеросклероз, гипертиреоидимз, сурункали ринитлар, 2 ёшгача бўлган болалар, препаратга бўлган юқори сезувчанлик.

Узоқ вақт қўлланганида препаратни томирларни торайтирувчи самараси аста-секин камаяди, шунинг учун 5-7 кун қўлланганидан кейин, бир неча кунга танаффус қилиш тавсия қилинади. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин

3 йил