• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Фармазолин Н


15 мл ёки 20 мл дан учлик, дозатор ва ҳимоя қопқоқчаси билан таъминланган полиэтилен флаконлар қутига жойланган

Рецептсиз

Бурун спрейи



Қўшимча маълумотлар


1 мл эритма: Ксилометазолин гидрохлориди - 1 мг сақлайди; ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, натрий хлориди, натрий дигидро-фосфат дигидрати, динатрий фосфат додекагидрати, инъекция учун сув.

Вирус ёки бактериал табиатли ўткир ринитларни, аллергик ринитларни, поллинозларни, бурун орқали нафасни қийинлашуви билан бирга кечадиган синуситларни симптоматик даволаш. Бурун йўлларидаги ташхис ва жарроҳлик муолажаларида бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг шишини олдини олиш.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: Ҳар бир бурун бўшлиғига суткада 1-3 марта 1 тадан пуркалади. Максимал суткалик доза - 3 пуркаш. Препарат 5 кун давомида қўлланади.

Ачишиш, санчилиш, буруннинг қуриши ҳислари бўлиши мумкин. Юқори концентрацияларда узоқ муддат ёки тез-тез ишлатилганида бурун шиллиқ қаватининг шишиши, ҳид билишни бурун шиллиқ қаватининг атрофиясига бўлган бузилиши (кўпинча узоқ муддат қўлланганида) аниқланиши мумкин. Резорбтив ножўя самаралари намоён бўлиши мумкин: бош айланиши, бош оғриғи, уйқусизлик, қусиш, артериал босимни ошиши; юрак уришини тезлашиши, юрак ритмини бузилиши, кўришни қисқа муддатли бузилиши, кўз ички босими ошиши. Айрим ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Препарат узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида депрессив ҳолатлар ривожланиши мумкин.

Глаукоманинг ёпиқ бурчакли шакли, атрофик ринит. Артериал гипертензия, гипертиреоз, тахикардия, яққол атеросклероз, препарат компонентларига юқори сезувчанлик, қандли диабет, болалик ёши (12 ёшгача).

Бевосита қўллаш олдидан препаратли флаконни тана ҳароратигача иситиш учун, уни кафтда ушлаб туриш лозим. Препаратни қўллаш вақтида флаконни вертикал, учлигини юқорига қаратган ҳолда ушлаб туриш керак. Қўллаш учун флаконнинг ҳимоя қопқоқчаси ечилади, учлиги бурун бўшлиғига киритилади, қисқа кескин ҳаракат билан флакон сиқилиди ва учлиги бурунда чиқарилиб қўйиб юборилади. Пуркаш вақтида бироз бурун орқали нафас олиш тавсия қилинади. Препарат ишлатилганидан кейин флаконнинг ҳимоя қопқоқчаси ёпилади, препарат йўриқномада кўрсатилган тавсияларга мувофиқ сақланади.

Ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил