• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Фармазолин


5 мл ёки 10 мл полиэтилен флаконларда; 10 мл очилиши назоратли полиэтилен флаконларда

Рецептсиз

Эритма



Қўшимча маълумотлар


1 мл суюқликда фаол модда: 0,5 мг ёки 1 мг ксилометазолина гидрохлорид сақланади; ёрдамчи моддалар: натрий дигидрофосфат 2-гидрат, натрий гидрофосфат 12-гидрат, сорбит, декамитоксин, трилон Б, инъекция учун сув.

Фармазолин аллергик табиатли ўткир ринитли беморларни симптоматик даволаш учун бурун орқали нафас олишни қийинлашуви билан кечувчи поллинозларда, ларингитларда, синуситларда буюрилади. Шунингдек ўрта қулоқ отитларида ва бурун ҳалқум шиллиқ қаватини шиши, бурун йўлларидаги диагностик ва хирургик манипуляциялардаги шишларни олдини олиш учун қўлланади. Фармазолин бурун ва бурун ҳалқум шиллиқ қаватини турли сабабга эга бўлган жуда яққол шиш ва гиперемия кўринишлари бўлган беморларда қўлланади. Фармазолин 0,05% олдин томирларни торайтирувчи препаратларни ишлатмаган пациентларга буюриш мақсадга мувофиқдир. Самарадорлиги етарли бўлмаган ҳолларда препаратни юқорироқ концентрациясига (0,1%) ўтилади.

Бурун орқали нафас олиш қийинлашганда ва бурун шиллиқ қаватини шиши ва гиперемиясида, ва бошқа кўрсатилишларда: Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1-3 томчи 0,05% ёки 0,1% эритма ҳар бир бурун йўлига кунига 1-3 марта томизилади. 6 ёшдан то 12 ёшгача бўлган болаларга: 2-3 томчи, ҳар бир бурун йўлига кунига 1-3 марта томизилади 6 ойликдан то 5 ёшгача бўлган болаларга: 1-2 томчи 0,05% эритма кунига 1-3 марта томизилади. Даволаш курси ҳар бир препарат учун (0,05% ёки 0,1%) 3-5 кунни ташкил қилади. 6 ойликгача бўлган болаларга: 1 томчидан 0,05% эритма ҳар бир бурун йўлига ҳар 6-8 соатда фақат шифокор назорати остида томизилади.

Ачишиш, санчиш, бурун қуриши кўринишидаги ножўя таъсирлари кузатилиши мумкин. Юқори концентрацияларини узоқ вақт ёки тез-тез ишлатилганида бурун шиллиқ қаватини шиши кузатилиши мумкин (кўпроқ - узоқ вақт қўлланганда), бош айланиши, бош оғриғи, уйқусизлик, қайд қилиш, артериал қон босимини ошиши, юрак уриши, юрак ритмини бузилиши, қисқа муддатли кўришнинг бузилиши каби резербтив таъсирини кўринишлари бўлиши мумкин. Препарат катта дозаларда жуда узоқ вақт қўлланганида депрессив ҳолатлар ривожланиши мумкин.

Глаукомани ёпиқ бурчакли шакли, атрофик ринит, артериал гипертензия, гипертиреоз, тахикардия, яққол атеросклероз, препаратга бўлган юқори сезувчанлик.

Полиэтилен флаконни биринчи қўллаш олдидан қалпоқчасини максимал бураб киритиш керак. Бунда қалпоқчани ички томонида бўлган учи тешик ҳосил қилади. Қалпоқча бураб олинади ва флакон корпусига енгил босилади, эритма бурунга томизилади. Очилиши назоратли полиэтилен флакон ишлатилганида, тўғридан-тўғри қўллаш олдидан, флакон ҳароратини тана ҳароратигача иситиш учун, уни кафтда ушлаб туриш керак. Томизилганидан кейин қалпоқча зичлаб буралади ва препарат йўриқномада кўрсатилиши бўйича сақланади. Ҳомиладор аёлларда ва эмизиш даврида қўллаш. Терапевтик дозаларда қўлланганида препарат маҳаллий таъсир қилади ва тизимли таъсир кўрсатмайди, шунинг учун уни терапевтик дозаларда ушбу контингентда қўллаш ман қилинмаган.

Препарат ёруғликдан ҳимояланган, 18 С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

2 йил. Флакон очилганидан кейин полиэтилен флакондаги препарат 28 сутка яроқли.