• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Риназолин


15 мл дан дозаловчи учлик ва ҳимоя қалпоқчаси билан жиҳозланган полиэтилен флаконда, қутида

Рецептсиз

Бурун спрейи



Қўшимча маълумотлар


Таъсир этувчи модда: 1 мл эритма 100% моддага ҳисоблаганда 0,5 мг оксиметазолин гидрохлориди сақлайди; ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, полиэтиленгликоль (1500), натрий дигидрофосфат дигидрати, динатрий фосфат додекагидрати, повидон, пропиленгликоль, инъекция учун сув.

Шамоллаш касалликларида (ўткир ринит, синусит) бурун орқали нафасни қийинлашиши; евстахиит, ўрта отит. Бурун бўшлиғида риноскопия ёки жарроҳлик аралашувларини ўтказишда қўлланади

Бевосита қўллашдан олдин препаратли флаконни, уни тана ҳароратигача иситиш учун, кафтда ушлаб туриш керак. Препаратни юборишдан олдин бурунни яхшилаб тозалаш керак. Препаратни қўллаш вақтида флаконни, учлигини юқорига қилиб, вертикал ушлаш керак. қўллашдан олдин флаконнинг ҳимоя қопқоқчаси олинади, учликнинг учи бурун йўлига киритилади, кескин ҳаракат билан флакон эзилади ва учлик бурундан чиқарилади. Пуркаш вақтида бурун орқали бироз нафас олиш тавсия этилади. қўлланганидан кейин препарат ҳимоя қопқоқчаси билан ёпилади. Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга: Ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан суткада 2 марта буюрилади. Даволаш курси беморнинг тўлиқ соғайгунича давом этади ва одатда кўпи билан 3 кунни ташкил қилади.

Алоҳида бемордарда бурун шиллиқ қаватини бироз таъсирланиш симптомлари - буруннинг шиллиқ қаватини қуриши ва ачишишни сезиш, оғиз ёки томоқни қуриши мумкин. кам - аллергик реакциялар, кўнгил айнаши, қўзғалиш, тахикардия, артериал босимни ошиши, уйқуни бузилиши, бош айланиши, бош оғриғи, брадикардия. Узоқ вақт қўлланганида бурун шиллиқ қаватини реактив гиперемияси, бурун шиллиқ қаватининг атрофияси ҳолатлари бўлиши мумкин.

Препарт компонентларига юқори сезувчанлик, атрофик ринит, артериал гипертензия, очиқ бурчакли глаукома, тарқалган атеросклероз, юрак ритмининг бузилиши, қандли диабет, тиреотоксикоз, буйракларнинг фаолиятини яққол бузилишлари, болалик ёши (6 ёшгача), ҳомиладорлик, эмизиш даври.

Препаратнинг самарадорлиги пастки ва ўрта бурун йўлларида полиплар бўлганида, шунингдек бурун тўсиғининг яққол қийшайиши каби механик тўсиқларда пасайиши мумкин. Бурун шиллиқ қаватининг сурункали яллиғланишларида узоқ вақт қўллаш мумкин эмас. Шифокорнинг маслаҳатисиз препаратни белгиланган муддатидан ортиқ қўлламанг!

Ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда, 25С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

"3 йил. Флакон очилганидан кейин препаратнинг яроқлилик муддати - 28 сутка.