• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Риназолин


10мл дан очилиши назоратли полиэтилен флаконда, қутига жойланган

Рецептсиз

Бурун томчиси



Қўшимча маълумотлар


1 мл эритма 100% моддага ҳисоблаганда: 0,25 мг ёки 0,5 мг оксиметазолин гидрохлориди сақлайди; ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, натрий хлориди, натрий дигид-рофосфат дигидрати, динатрий фосфат додекагидрати, инъекция учун сув

Шамоллаш касалликларида бурун орқали нафасни қийинлашиши (ўткир ринит, синусит); 1 ёшгача бўлган болалардаги евстахиит, ўрта отит. 1 ёшгача бўлган болаларда бурун бўшлиғида риноскопия ёки жарроҳлик аралашувларини ўтказишда қўлланади.

Қўллашдан бевосита олдин флаконни кафтда препарат тана ҳароратигача исигунча тутиб туриш керак. Қопқоқ буралиб очилади ва флакон корпуси бироз сиқилади, 1-2 томчи эритма бурунга томизилади. Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга: 1-2 томчидан 0,05% эритма ҳар бир бурун йўлига суткада 2 марта томизилади. 1 дан 6 ёшгача бўлган болаларга: 1-2 томчидан 0,025% эритма суткада 2 марта. Даволаш курси бемор тўлиқ тузалгунича давом этади ва одатда ўртача 3-5 кунни ташкил қилади (алоҳида ҳоллард 7-10 кунгача).

Айрим беморларда бурун шиллиқ қаватининг бироз таъсирланишининг белгилари - қуруқлик ва ачишиш ҳисси, оғиз ёки ҳалқум қуриши мумкин. Кам - аллергик реакциялар, кўнгил айниши, қўзғалиш, тахикардия, артериал босимни ошиши, уйқуни бузилиши, бош айланиши, бош оғриғи, брадикардия. Узоқ муддат қўлланганида бурун шиллиқ қаватининг реактив гиперемияси, атрофияси ҳолатлари бўлиши мумкин.

Препаратга юқори сезувчанлик, атрофик ринит, артериал гипертензия, очиқбурчакли глаукома, простата безининг гиперплазияси, тарқалган атеросклероз, юрак ритмининг бузилиши, қандли диабет, тиреотоксикоз, буйраклар фаолиятининг яққол бузилишлари, 1 ёшгача бўлган болалар.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври: Риназолинни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин, аммо уни фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила ва янги туғилган чақалоқ учун бўлган потенциал хавфни оқлаган ҳолда қўллаш лозим. Препаратнинг самараси полиплар ёки қуйи ва ўрта бурун йўлларининг гипертрофияси чақирган бурун йўлларининг иккиламчи осбтрукциясида, ҳамда бурун тўсиғининг яққол қийшайиши каби механик тўсиқларда камайиши мумкин. Бурун шиллиқ қаватининг сурункали яллиғланишида препаратни узоқ муддат қўллаш мумкин эмас.

Ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда, 25С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил. Флакон очилганидан кейин препаратнинг яроқлилик муддати - 28 сутка.