• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Нафтизин


0,05% ва 0,1% эритма флаконларда 5 мл ва 10 мл дан

Рецептсиз

Бурун томчиси



Қўшимча маълумотлар


Нафтизин…………………………..0,5 г…………… 1 г Борат кислотаси………………….. 20 г…………… 20 г Тозаланган сув………………………………….....… 1 л гача

Ўткир ринит, пичан ринити, синусит, евстахиит, ларингит, аллергик генезли ҳиқилдоқ шиши, нурланиш фонидаги ҳиқилдоқнинг шиши, юқори нафас йўлларидаги операциядан кейин шиллиқ қаватининг гиперемияси ва бурундан қон кетишини тўхтатиш, риноскопия ўтказишни енгиллаштириш учун қўлланади.

Катталарга ҳар бир бурун йўлига 1-3 томчидан 0,1% эритма кунига 3-4 мартадан буюрилади. Болаларга 0,05% сувли эритма қўлланади (ёки 0,025% эритма 0,05% эритмани дистилланган сув билан суюлтириб); 2 дан 6 ёшгача – 1-2 томчидан, 6 дан 15 ёшгача 2 томчидан кунига 1-3 марта. Ташхис мақсадлари учун – бурун тозаланганидан кейин ҳар бир бурун йўлига 3-4 томчи томизиш ёки 0,05% сувли эритма билан хўлланган тампонни қўйиш ва 1-2 минутга қолдириш керак; овоз пайларининг шишида 1-2 мл эритма спрей кўринишида ёки кичик дозаларда ҳиқилдоқ шприцида юборилади; қон кетишларида 0,05% эритма билан хўлланган тампонлар ишлатилади.

Шиллиқ қаватнинг таъсирланиши, реактив гиперемия, бир ҳафтадан кўп қўлланганида шиллиқ қаватини шишиши, атрофик ринит.

Ўта юқори сезувчанлик: артериал гипертензия, яққол атеросклероз, гипертиреоз, болалик ёши (2 ёшгача), сурункали ринит, МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш ва уларни қўллаш тугагандан кейин 14 кунигача бўлган давр.

Резорбтив таъсир кўрсатиши мумкин. Препаратнинг эритмасини тўйинган сув буғида 115-1160С ҳароратда 30 минут давомида стериллш мумкин. Узоқ қўлланганида томирларни торайтирувчи таъсирининг яққоллиги секин-аста пасаяди (тахифилаксия ҳолати), 5-7 кун қўлланганидан кейин, бир неча кунга танаффус қилиш тавсия қилинади.

Ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил