• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Нафозолин


10 мл дан полиэтилен флакон-томчилагичда ёки 10 мл дан спрей-флаконда

Рецептсиз

Бурун томчиси



Қўшимча маълумотлар


Нафазолин 0,05 г 0,1 г Борат кислотаси 2,0 г 2,0 г Тозаланган сув 100 мл гача

Ўткир ринит, пичан тумови, ўткир ва сурункали ларингит, аллергик ва нурланиш билан боғлиқ ҳиқилдоқни шишиши, юқори нафас йўлларидаги операциядан кейинги шиллиқ қаватнинг гиперемияси, астенопик бузилишлар; гаймор бўшлиғининг яллиғланишида риноскопияни енгиллаштириш учун қўшимча восита сифатида, қон кетишини тўхтатиш учун, маҳаллий анестетиклар билан мажмуада (адреналинни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар учун).

Оториноларингологияда: 1-3 томчидан сувли эритма ёки спрей 1 пуркашдан ҳар бир бурун йўлига кунига бир неча марта; овоз пайларининг шишида 1-2 мл эритма кичик дозаларда ҳиқилдоқ шприцида юборилади. Юзаки оғриқсизлантиришда қўшимча восита сифатида 2-4 томчидан 1 мл маҳаллий анестетикка. Болаларда 0,05% эритма ёки янада суюлтирилган (дистилланган сув билан) қўлланади: 2 дан 6 ёшгача 1-2 томчидан, 6 дан 15 ёшгача 2 томчидан ҳар бир бурун йўлига. Бурундан қон кетишида препаратнинг 0,05% эритмаси билан ҳўлланган тампонлар ишлатилади.

Таъсирланиш, бош оғриғи, кўнгил айниши, реактив гиперемия. 1 ҳафтадан кўп қўлланганида шиллиқ қаватини жадал шишиши кузатилади.

2 ёшгача бўлган болалар, гипертония, тахикардия, яққол атеросклероз, гипертиреоидизм ва препаратга юқори сезувчанлик.

Маҳаллий таъсиридан ташқари препарат резорбтив таъсир кўрсатади; шунинг учун уни қисқа вақт 1 ҳафтадан кўп бўлмаган муддат қўллаш, сўнгра бир неча кунга танаффус қилиш керак. Кўкрак ёшидаги болаларга дозани ошириб юбориш мумкинлиги туфайли, нафтазинни буюриш тавсия қилинмайди.

Ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил