• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Прогрип


Таблеткалар 6 ва 10 донадан ўрамда

Рецептсиз

Қобиқ билан қопланган таблетка



Қўшимча маълумотлар


Ҳар бир қобиқ билан қопланган таблетка сақлайди: Цетиризин гидрохлориди - 5 мг; фенилэфрин гидрохлориди - 10 мг; парацетамол - 500 мг.

Тана ҳароратини ошиши ва (ёки) оғриқ билан кечадиган буруннинг битиши симптомларини енгиллаштириш

Бир таблеткадан суткада икки марта

Цетиризиннинг энг тез-тез учрайдиган ножўя таъсирлари бўлиб, уйқучанлик, чарчоқлик, оғизни қуриши, бош айланиши ва кўнгил айниши ҳисобланади. Бошқа ножўя таъсирлари анорексия, оқиб келишларлар, кучли сўлак оқиши, сийдикни тутилиши, юрак уриши, тахикардия, ҳаракат координациясини бузилиши, атаксия ва онгни чалкашишини ўз ичига олади. Баъзан МИЙ томонидан қабзият, диспепсия, метеоризм ва гастрит каби ножўя таъсирлар пайдо бўлади. Сийдик-жинсий тизими томонидан ножўя таъсирларга цистит ва дизурия киради. Камдан-кам: карлик, қулоқларда оғриқ, қулоқларда шовқин, бронхит, ҳансираш, гипервентиляция, дерматит, терини қуруқлиги ва экзема кузатилади.

Цетиризинга, гидроксизинга, аренергик воситаларга ва парацетамолга юқори сезувчанлик.

Цетиризин ва алкоголни ёки МНТ ни сусайтирувчи бошқа препаратларни бир вақтда ишлатилишига йўл қўймаслик керак, чунки бундай мажмуалар рухий ва жисмоний реакцияларнинг тезлигини пасайтиради. ҳомиладор аёлларда цетиризиннинг яхши назорат қилинган тадқиқотлари ўтказилмаган; ҳомиладор аёлларга цетиризинни фақат жуда жиддий кўрсатмалар бўйича буюриш мумкин. Цетиризин кўкрак сутига ўтади, шунинг учун эмизикли аёлларга бу препаратни буюриш тавсия этилмайди. Кекса пациентларда цетиризиннинг яримчиқарилиш даври узаяди, организмдан умумий клиренси эса пасаяди, шунинг учун бундай пациентларда цетиризиннинг дозасини камайтириш лозим. 6 ойликдан 11 ёшгача бўлган болалар учун цетиризинни хавфсизлиги хусусида маълумотлар бор.

Болалар олаолмайдиган жойда, 15С дан 25С гача бўлган хароратда сақлансин.

3 йил