• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Риноксил бурун учун 0,1%   спрей


0,1% бурун спрейи 10 мл дан тўқ шиша флақонда. Сепгич-учликка тиниқ қопқоқча ўрнатилади

Рецептсиз

Бурун спрейи



Қўшимча маълумотлар


Ксилометазолин гидрохлориди

Ўткир аллергик ринит, поллиноз, синусит, ўрта отит (бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун); пациентни бурун йўлларидаги ташхисий муолажаларга тайёрлаш.

Катталарга ва 6 ёшдан ошган болаларга ҳар бир бурун йўлига бир марта сепилади, зарурати бўлганида муолажани қайтариш мумкин. Ксилометазолинни сутқада 4 мартадан кўп қўллаш мумкин эмас. Сепишда бошни орқага ташлаш тавсия қилинмайди. Даволашнинг мақсимал давомийлиги – 2 ҳафта. Сепишни тўғри бажариш учун сепгични вертикал, учлик юқорига йўналтирилган ҳолда ушлаш керак. Сўнгра тиниқ ҳимояловчи қопқоқчани ечиш, учликни бурун йўлига киритиш, тез кескин бир марта сепгични босиш ва сепгични бўшатмасдан бурундан чиқариб олиш керак. Сепиш вақтида бурундан бироз ҳаво олиш лозим, бу ксилометазолинни оптимал юборишига ёрдам беради.

Препаратни тез-тез ёқи узоқ қўлланганида; шиллиқ қаватининг ачишиши, таъсирланиши, бурунда санчилиш ёқи қуруқлик, ақсириш, гиперсеқреция. Қам – бурун шиллиқ қаватининг шиши, юрак уриши, юрақ ритмининг бузилиши, артериал босими ошиши, бош айланиши, бош оғриғи, қўнгил айниши, қусиш, уйқусизлик, кўришни бузилиши, тахикардия, аритмия. Жуда кам – тери тошмаси (ксилометазолинни қабул қилиниши билан боғлиқ, ҳансираш, ангионевротик шиш билан намоён бўлувчи тизимли аллергик реакциялар). Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида депрессия ҳолати, бурун шиллиқ қаватини атрофияси.

Мия қобиқларидаги жаррохлик аралашувлари (анамнездаги), сурункали тумов, артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз, атрофик ринит, ёпиқ бурчакли глаукома, хомиладорлик, лактация, 6 ёшгача бўлган болалар, ксилометазолинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Эхтиётқорлик билан: қандли диабетда, ЮИҚ (стеноқардия), гипертиреоз, простата безининг гиперплазияси, МАО ингибиторлари, трициқлик антидепрессантлар билан даволаш вақтида ва уларни қўллаш тугагандан кейин 14 кунлик даврда.

Ксилометазолинни артериал гипертонияси, юрак-томир касалликлари, гипертиреози бўлган беморларга, ҳамда адренергиқ дори воситаларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга буюришда (уйқучанлиқ, бош айланиши билан намоён бўлувчи), эхтиётқорликка риоя қилиш лозим. Препаратни 6 ёшгача бўлган болаларда фақат қатъий кўрсатмалар бўйича, шифокорнинг доимий назорати остида қўллаш мумқин. Препаратни узоқ қўллаш унинг таъсирини сусайишига бурун шиллиқ қаватининг атрофиясини ва дорилардан бўлган ринитли реактив гипермиянинг ривожланишига олиб қелади. Эмизиш вақтида кўкрак билан эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади. Препарат узоқ вақт тавсия этилган дозадан юқори дозаларда қўлланганида, транспорт воситаларини ёки қурилмаларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатади

Ёруғлиқдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25қС гача бўлган ҳароратда.

3 йил