• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Анзибел


«Анзибел» шимиш учун таблеткалар №10, №30. «Анзибел» ментол таъмли шимиш учун таблеткалар №10, №30. «Анзибел» асал ва лимон таъмли шимиш учун таблеткалар №10, №30.

Рецептсиз

Шимиш учун таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


Хлоргексидин гидрохлориди, бензокаин, эноксолон

Оғиз бўшлиғи, томоқ ва ҳалқумнинг инфекцион-яллиғланиш жараёнларнинг (енгил ва ўртача) маҳаллий белгиларини қисқа муддатли енгиллаштириш учун қўлланади.

Таблеткаларни чайнамасдан оғизда секин шимиш лозим. Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун тавсия қилинадиган доза - 1 таблеткадан: Қабуллар ўртасидаги оралиқ 2-3 соат. Максимал суткалик доза 8 таблетка. 6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга: 1 таблеткадан: Қабуллар ўртасидаги оралиқ 4-5 соат. Максимал суткалик доза 6 таблетка. Тавсия қилинадиган даволаш курси 7 кун.

Жуда кам - аллергик реакциялар (тери тошмаси) ва овқат ҳазм қилинишининг бузилишлари (кўнгил айнаши, эпигастрияда оғриқ) кузатилади. Пациентларнинг тишларида доғлар пайдо бўлиши мумкин. Кам - даволашни давом эттирилганида ўтиб кетувчи таъмнинг бузилиши пайдо бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига ва бошқа маҳаллий анестезияловчи препаратларга юқори сезувчанлик, фенилкетонурияли, фруктозани наслий ўзлаштираолмайдиган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Спортчиларда қўлланганида препаратнинг таркибига бензокаин киришини ҳисобга олиш керак, унинг бўлиши допинг - назоратда ижобий натижа бериши мумкин. Препаратни самарадорлиги органик субстанцияларни (қон плазмаси) ва фосфолипидлар иштирокида қисман пасайиши мумкин. Препаратни болаларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Ҳар бир таблетка ширин таъм берувчи сифатида сорбитол сақлайди. Сорбитол айрим холларда меъданинг таъсирланишини ва диареяни чақириши мумкин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда

2 йил