• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Палора


100 мг №10

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Пассифлоранинг қуруқ экстракти

Бош мия томирларининг атеросклерозидаги нерв зўриқишини ва вегетатив бузилишларини пасайтириш учун, гипертония касаллигида, церебрал томирлари кризлардан кейинги ҳолатда, жароҳатдан кейинги энцефалопатияда, контузиядан кейинги синдромда, гриппдан кейинги энцефалитлар ва арахноидитларда, инфекциялардан кейинги астенияда; уйқусизликда (енгил шаклли); сурункали алкоголизмда (мажмуавий давода);меъда-ичак йўлларининг ва юрак-томир тизимининг нерв зўриқиши билан боғлиқ функционал касалликларида;менструал, климактерик ва климаксдан олдинги даврлардаги таъсирчанлик

Кун давомида седатив таъсирга эришиш учун катта ёшдагиларга: 100мг дан кунига 3 марта овқатдан олдин. Уйқуни бузилишида катта ёшдагиларга:200-300 мг дан уйқудан бир соат олдин. Даволаш курси 3 - 4 ҳафта

Камдан-кам: - тиришишлар, МНТ сусайиши, гипотензия, гипотермия, фалаж бўлиши мумкин

Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, 16 ёшгача бўлган болалар

Меъда-ичак йўлларининг оғир органик касалликларда (яра касаллиги, гастроэзофагеал рефлекс касаллиги (ГЭРК), хавфли ўсмалар, ўт-сафро тош касаллиги, сурункали панкреатит) эҳтиёткорлик билан буюрилади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни она учун кутилаётган фойда ҳомила ёки бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда кўллаш мумкин. Пациентларни транспорт воситаларини бошқариш, механик қурилмаларда хизмат кўрсатиш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш билан боғлиқ хавфи тўғрисида хабардор қилиш лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан 300С гача бўлган ҳароратда

2 йил