• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Сериколд-Плюс


Ўрами 8 тадан сўриш учун таблетка алюмин фольга ўрамда. 25 та ўрам картон қутида. 4 тадан сўриш учун таблетка алюмин фольга ўрамда. 5 та ўрам картон қутида.

Рецептсиз

Сўриш учун таблеткалар леденци



Қўшимча маълумотлар


Амилметакрезол – 0,60 мг, 2,4-дихлорбензил спирти – 1,20 мг. Ёрдамчи моддалар:хинолинли FCF сариғи қуёш (апельсин, лимон,лимон-асал) рангли, озуқа қизил бўёвчиси, маза берувчи қўшимча (апельсин ширин мойи), сувсиз лимон кислотаси, ментол, суюқ глюкоза, қанд, қобиқ учун моддалар.

Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион - яллиғланиш касалликлари, шу жумладан фарингит (скарлатина ҳолидаги фарингитлардан ташқари), глоссит, стоматит, афтоз стоматит ва гингивитларда қўлланади.

Оғиз бўшлиғи ва томоқ яллиғланишининг биринчи белгилари пайдо бўлганида қўллансин. Катталар ва 5 ёшдан ошган болалар: ҳар 2-3 соатда 1 сўриш учун таблеткадан қбул қилинади. Таблетка бутунлай эригунича сўриш керак. 24 соат давомида 8 тадан ортиқ сўриш учун таблетка қабул қилинмасин.

Аниқланмаган. Айрим ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин

Препаратнинг қандай бўлмасин компонентига аллергик реакциялар.

Агарда симптомлари 3 кундан ортиқ сақланиб қолса ва шу билан бирга юқори ҳарорат, бош оғриғи ёки бошқа белгилар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Белгиланган дозани оширманг. қанд касаллиги бўлган беморлар бир сўриш учун таблеткада 2,4 г қанд борлигини ҳисобга олишлари керак.

Хона ҳароратида ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил