• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Аджисепт классик


Сўриш учун классик, асал ва лимонли, ментол ва эвкалиптли пастилкалар, қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида

Рецептсиз

Пастилкалар



Қўшимча маълумотлар


Классик пастилкада фаол моддалар: 2,4-дихлорбензил спирти - 1,2 мг, амилметакрезол - 0,6 мг Ёрдамчи моддалар: Сукроза, суюқ глюкоза, сувсиз лимон кислотаси, ментол, Понсо 4R бўёвчиси, кармозин бўёвчиси, анис мойи, ялпиз мойи, тозаланган сув. Асал ва лимонли пастилкада фаол моддалар: 2,4-дихлорбензил спирти - 1,2 мг амилметакрезол - 0,6 мг Ёрдамчи моддалар: сукроза, суюқ глюкоза, сувсиз лимон кислотаси, ментол, карамель бўёвчиси, асал хушбўйи, лимон мойи, тозаланган сув. Ментол ва эвкалиптли пастилкада фаол моддалар: 2,4-дихлорбензил спирти - 1,2 мг амилметакрезол - 0,6 мг Ёрдамчи моддалар: сукроза, суюқ глюкоза, сувсиз лимон кислотаси, ментол, индигокармин бўёвчиси, эвкалипт мойи, тозаланган сув.

Оғиз бўшлиғи ва ҳалқумнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари.

Оғиз бўшлиғида сўриш учун пастилкалар. Уларни тўлиқ эриб кетгунича сўрилади. Катталарга: 1 пастилкадан ҳар 2 соатда буюрилади. Максимал суткалик доза – 8 пастилка. 5 ёшдан катта болаларга: 1 пастилкадан ҳар 4 соатда буюрилади.

Кўрсатилиши бўйича тавсия қилинган дозаларда қабул қилинганида препаратнинг ножўя таъсирлари аниқланмаган.

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик ва 5 ёшгача бўлган болалар.

Қандли диабети бўлган беморлар қабул қилишида пастилкалар қанд сақлашини ҳисобга олишлари керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 30 С дан юқори бўлмаган ҳароратда ва болалар олаолмайдиган жойда.

3 йил