• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Аджисепт


6 та пастилкали блистерлар; 4 та блистер қўллаш йўриқномаси билан картон қутиларда. 12 та пастилкали блистер; 2 та блистер қўллаш йўриқномаси билан картон қутиларда. 6 та пастилкали стриплар; 4 та стрип қўллаш йўриқномаси билан картон қутиларда. 12 та пастилкали стриплар; 2 стрип қўллаш йўриқномаси билан картон қутиларда.

Рецептсиз

Сўриш учун таблеткалар леденци



Қўшимча маълумотлар


Ҳар бир сўриш учун пастилка қуйидагиларни сақлайди: 2,4-дихлорбензил спирти - 1,559мг амилметакрезол - 0,779 мг Ёрдамчи моддалар: Қанд - 1,56 г., суюқ глюкоза -1,01 г., сувсиз лимон кислотаси - 24 мг., ментол - 5,22 мг., ананас мазали қўшимча (ароматизатор) - 0,0132 г., хинолин сариғи бўёвчиси WS стандарти - 0,181 мг., тозаланган сув - етарли миқдорда.

Оғиз бўшлиғи ва томоқ инфекцион - яллиғланиш касалликларида.

Пастилкалар тўлиқ эриб кетгунича сўрилади. Катталарга: 1 пастилкадан ҳар 2 соатда буюрилади. Максимал суткалик доза – 8 пастилка. 5 ёшдан катта болаларга: 1 пастилка ҳар 4 соатда буюрилади.

Кўрсатмага мувофиқ тавсия қилинган дозада қабул қилинганда препаратни ножўя таъсирлари аниқланмаган.

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик ва 5 ёшгача бўлган болалар.

Қандли диабети бўлган беморларда препаратни қабул қилишда ҳар бир пастилка 1,56 г қанд сақлашини ҳисобга олиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 30 С дан юқори бўлмаган ҳароратда ва болалар олаолмайдиган жойда.

3 йил