• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Граммидин нео


Сўриш учун таблеткалар. 6 ёки 8 таблеткадан поливинил хлоридли ва босма лакланган алюминий фольга контур уяли ўрамда. 6 таблеткадан 2, 3 ёки 4 контур уяли ўрам ёки 9 таблеткадан 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида

Рецептсиз

Сўриш учун таблеткалар леденци



Қўшимча маълумотлар


1 таблеткада фаол моддалар: грамицидин С дигидрохлориди – 0,003 г оксибупрокаин гидрохлориди - 0,0002 г цетилпиридиний хлориди моногидрати - 0,001 г ёрдамчи моддалар: коллоид кремний диоксиди (Аэросил® 200), тальк, ацесульфам калий, ялпиз ҳушбўйи, сорбитол (Neosorb®), магний стеарати.

Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари: ангина, фарингит, тонзиллит, парадонтоз, гингивит, стоматит

Овқатдан кейин чайнамасдан оғизда сўриш йўли билан қўлланади. Препарат бевосита қўлланганидан кейин 1-2 соат давомида овқат ва ичимликларни қабул қилишдан сақланиш лозим. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 таблеткадан кунига 3-4 марта. 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 1 таблеткадан кунига 1-2 марта. Препарат 7 кун давомида қабул қилинганида терапевтик самара бўлмаса шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинади.

Алоҳида ҳолларда препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар, тилни вақтинчалик сезувчанлигини йўқолиши мумкин.

Препаратнинг таркибига кирувчи компонентларга юқори сезувчанлик; - 4 ёшгача бўлган болалар; - ҳомиладорлик (I уч ойлик); Препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди. Препаратни қабул қилиш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Йўқ

25С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

2 йил