• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Ингалипт


30 мл дан аэрозол учун алюмин баллонларда

Рецептсиз

Ингаляция учун спрей



Қўшимча маълумотлар


1 баллон 0,75 г сақланади: эрувчи стрептоцид, 0,75 г натрий сульфатиазол гексагидрати (натрий норсульфазол), 0,015 г тимол, 0,015 г эвкалипт мойи, 0,015 г қалампирялпиз мойи сақлайди. ёрдамчи моддалар: этил спирти, рафинирланган қанд, глицерин, твин-80 (полисорбат-80), тозаланган сув, азот - 0,6 МПа босимгача.

Тонзиллитлар, фарингитлар, ларингитлар, афтоз ва ярали стоматитлар.

Катталарга ва 2 ёшдан ошган болаларга: Оғиз ва бурун-ҳалқум шиллиқ қаватини ювиш учун маҳаллий қўлланади. Қўллашдан олдидан баллоннинг, фақат вертикал ушлаш керак, ҳимоя қалпоқчаси ечилади ва клапан штокига пуркагич кийдирилади. Пуркагичнинг бўш томони оғиз бўшлиғига киритилади ва бошчасига 1-2 секунд давомида босилади. Чайиш овқатдан кейин ёки овқат қабул қилиш орасидаги танаффусларда, суткада 3-4 марта ўтказилади. Катталарни даволаш учун кунига 3- 4 марта, болаларга - 1- 2 марта қўлланади. Даволаш курси 3-10 кунни ташкил қилади. Пуркагични тиқилиб қолишидан сақлаш учун чайгандан кейин у ювилади, пуфлаб тозаланади ёки тоза сувли стаканга солинади.

Препаратнинг компонентларига терида тошмалар ва қичишиш кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Сульфаниламид препаратлари ва эфир мойларига шахсий юқори сезувчанлик; 2 ёшгача бўлган болалар.

Оғизни чайишдан олдин оғизни қайнатилган илиқ сув билан чайиш керак. Оғиз бўшлиғининг шикастланган соҳаларидан (яра, эрозия юзаси) стерил тампон билан некротик караш эҳтиёткорлик билан олиб ташланади. Болаларни даволашни шифокор назорати остида олиб бориш керак. Ингалиптни қўллаш транспорт воситаларни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллашга қарши кўрсатмалар аниқланмаган.

25 С гача бўлган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин. Тушиб кетишдан, зарбдан ва тўғри қуёш нурлари таъсиридан ҳимоялансин.

2 йил. Кўрсатилган муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.