• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Нолгрипп


Таблеткалар тасмали ўрамда, ҳар бирида 4 таблеткадан чиқарилади

Рецептсиз

Таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


Ҳар бир таблеткада фаол модда: Парацетамол Б.Ф. - 500 мг Фенилэфрин гидрохлориди Б.Ф. - 5 мг Кофени Б.Ф. - 30 мг Хлорфенирамин малеат Б.Ф. - 2 мг

Гриппни енгил ва ўртача шакли, аллергик ринит, шамоллаш, иситмани йўқотиш, бурун йўлларини беркилиб қолиши, тана оғриғи. Бурун йўллари ва бўшлиқларини беркилишини, бурундан оқишни, акси уриши, бурун ёки томоқни қичишини, қичимали кўз ёши оқишини, шамоллаш, синусит, тошмали иситма ёки юқори нафас йўлларини бошқа аллергик бузилишлари билан боғлиқ бўлган бош оғриғи ва иситмани, вақтинчалик камайтириш учун.

Катталарга: бир таблетка ҳар 4-6 соатда оғиз орқали, ёки шифокор кўрсатмаси бўйича. 24 соат давомида 6 таблеткадан ортиқ қабул қилманг. Болаларга: 6 дан 12 ёшгача бўлган болалар: ярим таблеткадан ҳар 4-6 соатда оғиз орқали, ёки шифокор кўрсатмаси бўйича. 24 соат давомида 3 таблеткадан ортиқ қабул қилманг. 6 ёшдан кичик болаларга: Шифокор кўрсатмасисиз қабул қилинмасин.

Нолгриппни ножўя таъсирлари одатда кучсиз шаклга эга бўлиб, гематологик реакцияларда намоён бўлади, хусусан тромбоцитопения, лейкопения, панципения, нейтропения, агранулоцитоз аниқланган. Баъзида панкреатит, тери тошмаси ва бошқа аллергик реакциялар кузатилади. Бошқа ножўя таъсирлари фенилэфрин гидрохлорид таъсири остида бўлиши мумкин, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: сийдик чиқарилшини қийинлашуви ва сийдик чиқарилишини тутилиши, хансираш, метаболизмни ўзгариши, хусусан глюкоза метаболизмини бузилиши, кўп терлаш ва сўлакни ҳаддан ташқари кўп ажралиши.

Парацетамол ва кофеинга бўлган сезувчанлик. Периферик томирлар касаллиги, коронар касаллик, гипертензия, жигар ёки буйрак фаолиятини бузилиши ва сепсис. Ушбу дори воситасини ҳар қандай компонентига бўлган юқори сезувчанлик ёки ўзлаштираолмаслик. Порфирияли беморлар. Моноиминооксидаза ингибиторлари ёки учциклик антидепрессантларни бирга қабул қилиш. Маълум даражада қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар, хусусан тизимли қабул қилишга нисбатан: турғун бўлмаган стенокардия, яқинда ўтказилган миокард инфаркти, гипертиреоз, ҳомиладорлик.

Буйраклар ва жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларга эҳтиёткорлик чораларига риоя қилган ҳолда нолгриппни бериш керак. Нолгриппни шунингдек жигарга таъсир қилувчи бошқа дори воситаларини қабул қилаётган беморларга ҳам эҳтиёткорлик билан бериш керак. Уйқучанлик ва хушёрликни заифлашиши кузатилиши мумкин. Шунинг учун препаратни қабул қилаётган беморлар, автомобиль, бошқа транспорт воситаларини ҳайдашдан сақланишлари керак, чунки диққатни йўқотиш аварияга олиб келиши мумкин.

Салқин, қоронғи ва қуруқ жойда сақлансин

3 йил