• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Аджиколд


4 та таблетка блистерларда, 5 та блистер картон қутида - 10 та таблетка блистерларда, 1 та блистер картон қутида - 4 та таблетка блистерларда, 1 та блистер конвертда

Рецептсиз

Таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


Ҳар бир таблетка таркибида сақланади: Парацетамол -500 мг Хлорфенирамин малеат -2 мг Фенилэфрин n-10 мг Кофеин -30 мг

Тумов, бурун тўлиб қолиши, бош оғриғи, иситма, титраш, бўғимлар ва мушаклар оғриғи билан кузатиладиган шамоллаш касалликларида қўлланилади

Катталарда: 2 та таблеткадан кунига 1-4 маҳал. Болаларда: 6-12 ёш болаларга 1 та таблеткадан кунига 1-4 маҳал

Препарат тавсия этилган дозада қабул қилинганда ножўя таъсирлар кам кузатилади. Ножўя таъсирлари аллергик реакциялар, бош айланиши, уйқунинг бузилиши, қўзғалувчанликнинг ортиши, кўнгил айниши, бош оғриғи, оғиз қуриши кўринишида бўлади.

Препарат таркибига кирувчи компонентларга ўта таъсирчанлик; Аджиколд таркибига кирувчи моддалар сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаш; Трициклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлари, бета-адреноблокаторлар билан бир вақтда қўллаш. Аджиколд 6 ёшгача бўлган болаларга, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга тавсия этилмайди. Аджиколдни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бирга қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

Даволаниш даврида алкоголь қабул қилишдан сақланиш, кучли эътибор, тезкор ҳаракат ва психик реакция талаб қилувчи ишларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил