• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Тайколд


№10

Рецептсиз

GM

Капсулалар



Қўшимча маълумотлар


Препаратнинг бир капсуласи: Парацетамол - 500 мг, хлорфенирамин малеати - 2 мг, фенилэфрин гидрохлориди - 5 мг, аскорбин кислотаси - 30 мг ва кофеин 30 мг сақлайди.

Иситма, бош оғриғи, ўткир ринит, буруннинг битиши, аксириш, мушаклар оғриғи билан кечадиган грипп, инфекцион-яллиғланиш ва шамоллаш касалликларини симптоматик даволаш.

Катталарга: 1 капсуладан суткада 3 марта. Таиколд ҳар 4 соатда буюрилади, лекин 24 соат давомида кўпи билан 4 марта буюрилади. Препаратни қабул қилиш давомийлиги кўпи билан 3 - 5 кун.

Таиколд жиддий ножўя таъсирлар чақирмайди. Айрим ҳолларда оғизни қуриши, кўнгил айнаши, бош айланиши, бош оғриғи.

Препаратга бўлган юқори сезувчанлик.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди. - Коронар артерияларнинг оғир атеросклерозида, гипертиреозда, қандли диабетнинг оғир шаклларида ва ички аъзоларнинг оғир функционал бузилишларида Таиколдни эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим. - Таиколд препаратини қўллаганда алкоголь истеъмол қилиш, ухлатувчи воситалар ва транквилизатор қабул қилиш мумкин эмас. - Препаратни МАО ингибиторлари, бета-адреноблокаторлар билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. - Парацетамол сақловчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилишдан сақланиш лозим.

Ёруғликдан, намликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда, 10С дан - 25С гача ҳароратда сақлансин

3 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўллаш мумкин эмас.