• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

ТераФлю грипп ва шамоллашда


Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлашга дозаланган кукун. 22,1 г дан кукун комбинацияланган материал (полиэтилен, алюмин фольга, полиэтилен, қоғоз) пакетчаларда. 10 пакетчадан картон қутига, қўллаш йўриқномаси билан жойланган

Рецептсиз

Кукун пакетчаларда



Қўшимча маълумотлар


Бир пакетчада фаол компонентлар: Парацетамол - 325 мг, фенирамин малеати - 20 мг, фенилэфрин гидрохлориди - 10 мг, аскорбин кислотаси - 50 мг. Ёрдамчи компонентлар: олма кислотаси, натрий цитрат дигидрати, бўёвчи сариқ №6, бўёвчи сариқ №10, титан икки оксиди, сахароза, лимон ароматизатори, уч асосли кальций фосфати, сувсиз лимон кислотаси.

Юқори ҳарорат, кучли қалтираш, танани зирқиллаши, бош ва мушак оғриқлари, тумов, бурунни битиши, аксириш билан бирга кечувчи инфекцион-яллиғланиш касалликлари грипп, ЎРВИ («шамоллаш»).

Ичга. Бир пакетча ичидагиси 1 стакан қайнатилган иссиқ сувда эритилади. Иссиқ ҳолида истеъмол қилинади. Хоҳишга қараб шакар қўшиш мумкин. Такрорий дозани ҳар 4 соат ўтганидан кейин қабул қилиш мумкин (24 соат давомида 3 дозадан кўп эмас). Грипп ва шамоллашга қарши ТераФлюни сутканинг ҳар қандай вақтида қўллаш мумкин, бироқ энг яхши самарани препаратни тунга, уйқудан олдин қабул қилиш келтиради. Агарда препаратни қабул қилиш бошланганидан кейин 3 кун давомида белгиларининг енгиллашуви кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Аллергик реакциялар (тошма, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш), юқори қўзғалувчанлик, психомотор реакциялар тезлигини пасайиши, чарчоқлик ҳисси, оғизни қуриши, сийдикни тутилиши, кўнгил айнаши, қусиш, меъдада оғриқлар, юрак уриши, артериал босимни ошиши, бош айланиши, уйқуни бузилиши, мидриаз, аккомодация парези, кўз ички босимининг ошиши мумкин. Парацетамол борлигини ҳисобга олиб: кам - қон тизимининг бузилиши (тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз); узоқ вақт катта дозалар қабул қилинганида гепатотоксик ва нефротик гемолитик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения таъсири бўлиши мумкин.

Препаратнинг алоҳида компонентларига юқори сезувчанлик.

sЖигарнинг заҳарли шикастланишидан сақланиш учун, препарат қабул қилишни алкоголли ичимликлар билан қўшиш мумкин эмас. Даволаниш вақтида автомобилни ёки диққатни жамлашни ва психомотор реакцияларни юқори тезлигини талаб қилувчи бошқа механизмларни бошқариш тавсия қилинмайди. Шикастланган пакетчалардаги дорини ишлатмаслик керак.

Болалар олаолмайдиган жойда 15С дан 30С гача бўлган ҳароратда, қуруқ ёруғликдан ҳимояланган, сақлансин.

2 йил