• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Корвалол


15 мл ёки 25 мл дан томчили флаконларда

Рецептсиз

Томчи



Қўшимча маълумотлар


Альфа-бромизовалереан кислотасининг этилли эфири -2,000 г, Фенобарбитал -1,826 г, 95% этил спирти -79 мл. Ёрдамчи моддалар: ишқорий натрий, қалампир ялпизини ёғи, тозаланган сув

Юрак-қон тизимининг функционал бузилишларида тинчлантирувчи ва қонтомирларни кенгайтирувчи сифатида, неврозсимон ҳолатларда, юқори сержаҳллик билан кечадиган ҳолатда, уйқуга кириш бузилганда, кучли вегетатив қўзғалишлар юзага чиққанда, спазмолитик восита сифатида – ичак спазмида

Индивидуал дозалаш ўрнатилади. Катталарга одатда 15 - 30 томчидан кунига 3 марта овқатдан кейин тайинланади. Тахикардия бир мартали дозани 40 - 50 томчигача ошириши мумкин. Болаларга суткасига 3 - 15 томчи ёшни инобатга олиб ва касалликни клиник суратига қараб тайинланади

Кундузги соатларда уйқучанлик ва енгил бош айланиши кузатилиши мумкин. Катта дозаларда узоқ қўлланилганда бромдан сурункали заҳарланиш эҳтимоли, депрессив кайфият апатия, ринит, конъюктивит, геморрагический диатез, координацияни бузилиши намоён бўлади

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик; буйрак ва жигар фаолиятлари бузилганда

Йўқ

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда, 100С дан 250С гача ҳароратда

2 йил