• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Фервекс болалар учун


Картон ўрамда 8 та пакетча

Рецептсиз

Кукун



Қўшимча маълумотлар


Фенирамин малеат. . . . . . . . . . . . . . 0,010 г Парацетамол . . . . . . . . . . . . . . . . . . 0,280 г Витамин С . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 0,100 г

Парацетамол, оғриқ қолдирувчи/иситма туширувчи компонент сифатида, оғриқ қолдирадиган ва ҳарорат туширадиган; - фенирамин малеат, аллергияга қарши компонент сифатида, бурун оқиши , бурун тиқилиши, ёш оқишини камайтирувчи ва аксиришни йўқотувчи сифатида;-витамин С, иситма ва грипп ҳолатларида унга талаб ортиши туфайли; сақлар экан уни болаларда шамоллаш ва ринофарингитда иситма ва тумов ҳолатларини қисқа вақт даволашда тавсия этилади.

6 ёшдан 10 ёшгача болалар: кунига 1 пакетчадан 2 марта. 10 ёшдан 12 ёшгача болалар: кунига 1 пакетчадан 3 марта. 12 ёшдан 15 ёшгача болалар: кунига 1 пакетчадан 4 марта. Пакетча ичидаги кукун 1 стакан илиқ сувда эритилади. Препаратнинг ҳар бир қабули орасидаги интервал 4 соатдан кам бўлмаслиги лозим.

Ҳар қандай бошқа дори препарати қабулидаги каби ушбу дори воситасини қабул қилганда ҳам ҳар турли оғирликдаги ножўя таъсирлар келиб чиқиши мумкин. Эҳтимол: оғиз қуриши, сийдик чиқаришнинг бузилиши. Кам ҳолларда қуйидаги реакциялар аниқланиши мумкин: тери тошмалари, эшак еми ва бошқа аллергик реакциялар. Бундай ҳолларда зудлик билан даволанишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Препарат компонентларига ўта таъсирчанлик, жигар фаолиятининг оғир бузилиши, 6 ёшдан кичик бўлган болалар. Эҳтиёт чоралари. Тавсия этилган дозани оширилмасин.

Тасодифан доза ошириб юборилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг. Шифокор маслаҳатисиз бошқа препаратлар билан бирга қабул қилинмасин (жумладан, седатив). Буйрак фаолияти бузилганда шифокор маслаҳатисиз қабул қилинмасин. Препаратни диабет билан оғриган ёки қанд парҳезидаги болалар қабул қилаётган ҳолатларда ҳар бир пакетчада 2,4 г қанд (шакар) борлиги ҳисобга олиниши лозим.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Қутисида кўрсатилади. Кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.