• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Зероколд-П


№10

Рецептсиз

Таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


"Ҳар бир таблеткада фаол моддалар: Парацетамол - 500 мг, кофеин (сувсиз) - 30 мг, фенилэфрин гидрохлорид - 5 мг, хлорфенирамин малеат - 2 мг сақланади.

Тумов, буруннинг битиши (унинг шиллиқ қаватининг шишиши оқибатида), бош оғриғи ва иситма билан кечадиган грипп ва шамоллаш касалликлари; юқори нафас йўлларининг аллергик касалликлари; буруннинг ёндош бўшлиқларини яллиғланиши.

Ичга. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 таблеткадан кунига 3-4 марта, 3 кун давомида. 6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга: 0,5 таблеткадан кунига 3 марта. Тавсия этилган дозалар оширилмасин.

Камдан-кам ҳолларда: уйқучанлик, шиллиқ қаватларни зичлашуви, (кўпинча доза ошириб юборилганда намоён бўлади), кўришни хиралашуви, ҳаяжонланиш, сийишнинг қийинлашуви ва оғриши, бош айланиши, оғиз, бурун ёки томоқни қуриши, бош оғриғи, иштаҳанинг пасайиши, юрак уриши, қулоқнинг шанғиллаши, меъдада дискомфорт ёки оғриқ, тери аллергик реакциялари бўлиши мумкин. Препарат узоқ қўлланганда нефротоксик ва гепатотоксик таъсир кўрсатиши мумкин.

Бронхиал астма, сийишни қийинлашуви, қовуқ бўйнининг обструкцияси, простата безининг гипертрофияси, коронар артерияларнинг яққол атеросклерози, гипертониянинг оғир шакли, юрак ишемик касаллиги), қандли диабет, глаукома, жигар (шу жумладан вирусли гепатит), буйрак фаолиятини бузилишилари, қалқонсимон безининг гиперфунцияси (гипертиреоз), психозлар, алкоголизм ва препарат компонентларига юқори сезувчанлик, эмизиш, ҳомиладорлик.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик белгилари пайдо бўлганида қабул қилишни тўхтатиш керак. Спортчиларни ушбу препаратни допинга қарши тестга ижобий реакция чақириш қобилиятига эга эканлиги тўғрисида огоҳлантириш лозим. 6 ёшдан кичик болаларга шифокорни кўрсатмасисиз тавсия қилинмайди. Ҳомиладорликда қўллашни хавфсизлиги аниқланмаган. Препаратни оз миқдори сут билан чиқади. Шунинг учун препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак. Даволаниш даврида, препарат уйқучанлик ва карахтлик чақириши мумкин, шунинг учун, автомобиль ҳайдаш ёки бошқа юқори диққат талаб этадиган фаолият билан шуғулланиш мумкин эмас.

Қуруқ, салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

3 йил