• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Антифлу


12 таблетка блистерда, картон ўрамга жойланган

Рецептсиз

Таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


1 таблеткада фаол ингредиентлар: Ацетаминофен - 325 мг, хлорфенирамин малеати - 2мг, фенилэфрин гидрохлориди - 5 мг. Ёрдамчи ингредиентлар: микрокристаллик целлюлоза, стеарин кислотаси, натрий кроскармеллоза, кремний икки оксиди, магний силикати, магний стеарати, гидроксипропилметилцеллюлоза, полиэтиленгликоль, минерал мойи, D&C Сариғи 10 Лак.

Юқори нафас йўлларини ўткир респиратор касалликлари ва грипп симптомларини (гипертермия, бош, мушаклар ва бўғимлар оғриғи, кўз ёши оқиши, тумов) йўқотиш учун қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга - 1-2 таблеткадан сув билан буюрилади. Зарурати бўлганида ҳар 4 соатда такрорлаш мумкин, лекин суткада 8 таблеткадан кўп эмас. Болалар учун - бир марталик дозаси тана вазнига (болани 1 кг тана вазнига 10-15 мг ацетаминофен) ва болани ёшига боғлиқ бўлади. 6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга -1 таблеткадан суткада 2 марта, қабуллар орасидаги интервал 6 соатдан кам эмас

Меъда-ичак йўллари томонидан: Эпигастрийда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш. Препаратни алкоголь билан бирга узоқ вақт қўлланилганида, гепатотоксик таъсири ривожланиши мумкин. Марказий нерв тизими томонидан: Уйқучанлик, уйқуни бузилиши, юқори қўзғалувчанлик (айниқса болаларда). Аллергик реакциялар: Тери тошмаси, қичима, Квинке шиши. Қон яратиш тизими томонидан: Анемия, тромбоцитопения.

Препарат компонентларига бўлган шахсий юқори сезувчанлик. Жигар ва/ёки буйраклар фаолиятини яққол бузилиши, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа ферментини танқислиги, қон касалликлари, оғир юрак-томир касалликлари, артериал гипертензия, томирлар спазмига мойллик, глаукомани ёпиқ бурчакли шакли, простата безини аденомасидаги сийишни қийинлашуви, ўпкалар эмфиземаси ёки сурункали бронхит, қандли диабет.

Даволаш давомийлиги – 3 кундан кўп эмас. Етарли терапевтик самараси бўлмаганида, даволаш фонида 3 кундан ортиқ юқори ҳарорат сақланганида, ҳамда янги симптомлар пайдо бўлганида, жиддийроқ касаллик бўлиши мумкинлигини кўзда тутиш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қуруқ, қоронғи, болалар олаолмайдиган жойда, 15С дан 25С гача ҳароратда сақлансин.

4 йил