• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Антифлу Кидс


Кукун алюмин фольгасидан тайёрланган пакетчаларга солинган, 5 та пакетча истеъмолчилар учун йўриқномаси билан картон ўрамларга жойлаштирилган

Рецептсиз

Эрувчан кукун пакетчаларда



Қўшимча маълумотлар


1 пакетча кукун таркибида фаол моддалар: Ацетаминофен - 160 мг, хлорфенирамин малеат - 1 мг, аскорбин кислотаси - 50 мг. Ёрдамчи моддалар:–лимон кислотаси, кремний диоксиди, силоид, учасосли натрий цитрати, крахмал, титан диоксиди, учасосли кальций фосфати, қанд, FD&C қизил # 40 бўёвчиси, малинали ароматизатор.

Гриппларда, ўткир респиратор вирусли инфекцияларда ва шамоллаш касалликларида иситмани тушириш мақсадида, - бош ва мушак-бўғим оғриқларини бартараф қилиш учун, - тумов, акс уриш, кўзни ёшланиши ва юқори нафас йўллари ва қўшимча бўшлиқларининг шиллиқ пардалари яллиғланишларини бошқа симптомларини бартараф этиш учун.

Қабул қилишдан аввал битта пакетча ичидагисини 150 мл илиқ сувда эритиш лозим. 2-5 ёшли болалар учун бир марталик дозаси 1 пакетча ичидагиси, 6-12 ёшдагиларга 2 пакетча ичидагисидан фойдаланилади. Лозим бўлганида ҳар 4-6 соатда такрорий қабул қилинади. Даволаниш курси 5 кун. Кейинчалик ишлатилиши фақат шифокор назорати остида амалга оширилиши мумкин.

Уйқучанлик, реакцияларни секинлашиши, меъда соҳасида оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қон яратилишини бузилиши, аллергик реакциялар.

Препарат компонентларига бўлган шахсий юқори сезувчанлик; жигар ва/ёки буйраклар фаолиятини яққол бузилишлари.

Препаратни уйқу чиқариш хусусуияти борлиги туфайли, қабулидан сўнг болаларни 4 соат давомида диққатни юқори жамлашни талаб этувчи машғулотлардан тутиб туриш керак.

Қуруқ, қоронғи жойда, 150Сдан 300С гача бўлган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил