• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Ремвекс


Ичга қабул қилиш учун эритма тайерлаш учун кукун

Рецептсиз

Кукун



Қўшимча маълумотлар


Парацетамол, аскорбин кислотаси, фенирамин малеати.

ЎРВИ (симптоматик даволаш), аллергик ринит, ринифарингит, оғриқ синдроми (кучсиз ва ўртача ифодаланган); артралгия, миалгия, невралгия, мигрень, тиш ва бош оғриғи, альгодисменорея, жароҳатлар, куйишлардаги оғриқ.

Ичга, катталар ва 15 ёшдан ошган болаларга 1 пакетчадан суткада 2-3 марта. Пакетчанинг ичидагиси етарли миқдордаги қайноқ сувда эритилади. Препаратни қабуллари орасидаги интервал 4 соатдан кам бўлмаслиги керак. Буйрак етишмовчилигида препаратнинг қабуллари орасидаги интервал камида 8 соатни ташкил қилиши керак. Қабул қилиш давомийлиги шифокор маслаҳатисиз оғриқ қолдирувчи воситаси сифатида буюрилганда 5 кундан, иситма туширувчи воситаси сифатида 3 кундан ошмаслиги керак.

Аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш), кўнгил айниши, эпигастрал оғриқлар, анемия, тромоцитопения; оғизни қуриши, аккомодация парези, сийдикни тутилиши, уйқучанлик. Узоқ муддат катта дозаларда қўлланганид а – гепатотоксик таъсири, гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения; меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланиши, маъда-ичак йўлларидан қон кетишлар, нефротоксиклик (папилляр некроз).

Парацетамолга, аскорбин кислотасига, фенирамин малеатига ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (зўрайиш босқичидаги), буйрак етишмовчилиги, портал гипертензия, алкоголизм, глюкоза-6-фосфат дегидрогеназа танқислиги, болалик ёши (15 ёшгача), ҳомиладорлик (1 ва 3 уч ойлиги) ва лактация даври.

Препарат билан даволаш фонида 3 кундан ортиқ давом этган гипертермияда ва 5 кундан ортиқ оғриқ синдромида шифокор маслаҳати талаб қилинади. Препаратни қабул қилиш глюкоза ва сийдик кислотасини плазмадаги миқдорини аниқлашда лаборатория текширишларининг кўрсаткичларини ўзгартиради. Даволаш вақтида периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиши керак.

Қуруқ жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда

3 йил