• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Доктор мом  суртмаси


Суртма, пластик банкачаларда 20 г дан

Рецептсиз

Таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


20 г суртма сақлайди: Ментол ………………………0,61 г Камфора……………………..1,05 г Тимол …………………… ...0,02 г Скипидар мойи……………..1,11 г Эвкалипт мойи …………… .0,30 г Мускат мойи………………. .0,11 г Оқ вазелин…………………..20,0 г гача

Тумов, буруннинг битиши; мушак оғриқлари, белдаги оғриқлар, бош оғриғи билан бирга кечадиган ўткир респиратор касалликларни симптоматик даволаш.

Сиртга. Тумов ёки буруннинг битишида суртма буруннинг қанотлари терисига юпқа қават қилиб қўйилади. Мушаклар, бел оғриқларида оғриқли соҳага суртмани қўйиш керак. Яхши натижага эришиш учун оғриқли соҳани иссиқ боғлов билан ёпинг. Бош оғриғи пайдо бўлган ҳолда суртмани чакка соҳасининг терисига қўйиш лозим.

Препарат компонентларига аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Препаратнинг ҳар қандай компонентларига бўлган юқори сезувчанлик, тери касалликлари, 2 ёшгача бўлган болалар. Терининг шикастланган соҳаларига қўйманг!

Суртма фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Препаратни қўллаганда, уни кўзга, буруннинг шиллиқ қаватига ва буруннинг бўшлиғига тушишдан сақланиш керак.

15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

3 йил