• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Антигриппин


Таблеткалар, 0,5 г дан

Рецептсиз

Эрувчан кукун пакетчаларда



Қўшимча маълумотлар


Бир таблетка: парацетамол 0,25 г, аскорбин кислотаси 0,1 г, кальций глюконати 0,1 г, рутозид 0,01 г, дифенгидрамин 0,01 г сақлайди.

Вирусли грипп ва бошқа этиологияли ўткир респиратор касалликларни симптоматик даволаш.

Ичга, овқатдан кейин, кўп бўлмаган суюқлик билан бирга қабул қилинади. Тана вазни 60 кг дан кўп бўлмаган катталар ва ўспиринларга 2 таблеткадан буюрилади (максимал бир марталик доза), 6-12 ёшли болаларга 1 таблеткадан. Препаратни буюриш карралиги суткада 3 марта; ҳар қабул оралиғи - 4 соатдан кам эмас. Узоқ муддатли бўлмаган қабулда максимал суткалик доза - 6 таблетка, 3 кундан ортиқ қабул қилишда – 3 таблетка. Даволашнинг максимал давомийлиги - 5 кун.

Кўнгил айнаши, оғизни қуриши, бош айланиши, эпигастрал соҳада оғриқлар, терининг қизариши, терида нуқтали тошмалар билан бўлган аллергик реакциялар. Жуда кам - Квинке шиши шаклидаги гиперреактив жавоб, диспноэ, профуз терлаш, артериал босимни пасайиши (ҳатто шок ҳолатигача). Жуда кам ҳолларда  - тромбоцитопения, лейкопения, баъзида агранулоцитоз, панцитопения, метгемоглобинемия, анемияда қон манзараси ўзгариши мумкин. Мойиллиги бўлган шахсларда бронхоспазм бўлиши мумкин.

Жигар, буйраклар, ўпкалар ва юрак фаолиятининг яққол бузилиши. Яққол анемия. Парацетамол ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Генетик келиб чиқишга эга бўлган глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги (гемолитик анемия ривожланишини ҳавфи).

Препарат билан даволаниш вақтида спиртли ичимликларни ичиш мумкин эмас. Жигар ва буйраклар фаолиятини енгил ва ўртача даражали бузилишида, Жильберт синдромида (дозалар оралиғидаги интервални узайтириш ёки дозани камайтириш тавсия қилинади) эҳтиёткорлик билан буюрилади. Парацетамол йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва сут билан чиқарилади. Шунинг учун ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни буюришдан бўлиши мумкин бўлган фойда ва ҳавфини синчиклаб баҳолаш керак, препаратни узоқ муддат ва катта дозаларда қабул қилишдан сақланиш керак (айниқса ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида).

Қуруқ жойда, хона ҳароратида сақлансин.

2 йил