• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Авирол С 


Қаттиқ капсулалар контур уяли ўрамда

Рецептсиз

Капсулалар



Қўшимча маълумотлар


Бир капсула сақлайди: парацетамол-180мг, ремантадин гидрохлориди-25мг, SC тур қопламаси билан қопланган аскорбин кислотаси (аскорбин кислотасига ҳисобланганда)- 150 мг, лоратадин- 1,5мг, рутин-10мг, кальцийга карбонати-11,2 мг (кальций ҳисобланганда-4,45мг).

Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларда грипп, ЎРВИ, нафас йўлларининг вирусли шикастланишлари оқибатидаги иситмали ҳолатларни этиотроп ва симптоматик даволаш.

Ичга, овқатдан кейин, сув билан бирга қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 2 капсуладан кунига 2-3 марта 3-5 кун давомида, касалликнинг белгилари йўқолгунича. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда – 1 капсуладан кунига 2-3 марта 3-5 кун давомида, касалликнинг белгилари йўқолгунича. Тавсия қилинган даволаш даври давомида терапевтик самара бўлмаса пациент препаратни қабул қилишни тўхтатиши ва шифокорга мурожаат қилиши керак.

МНТ тизими томонидан: кам – бош оғриғи, юқори толиқиш, юқори қўзғалувчанлик, бош айланиши, тремор, гиперкинезия. Овқат хазм қилиш йўллари томонидан: 7 кундан кўпроқ қабул қилинганида меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг шикастланиши, диспепсия, оғизни қуриши, кўнгил айниши, анорексия, метеоризм, диарея бўлиши мумкин. Қон яратиш тизими томонидан: 7 кундан кўпроқ қабул қилинганида – агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, анемия. Аллергик реакциялар: кам – тери тошмаси, қичишиш, эшакеми бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик; - лактация даври; - 6 ёшгача бўлган болалар; - препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик.

Қўллашнинг давомийлиги 5 кундан кўп эмас. Узоқ муддат қўлланганида (7 кундан кўп) сурункали йўлдош касалликларини зўрайиши мумкин, артериал гипертензияси бўлган кекса пациентларда геморрагик инсультни ривожланиш хавфи ошади (ремантадиннинг таъсири ҳисобига). Қабул қилинганида алкоголли гепатози бўлган беморларда жигарнинг шикастланишини ривожланиш хавфи ошади. Даволаш фонида глюкоза ва сийдик кислотасини плазмадаги миқдорини аниқлашда (парацетамол) лаборатория текшириш натижаларини ўзгариши юз беради.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда

2 йил