• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

ГриппоФлю


Кукун, материалли пакетда 13,0 г дан. 10 пакетдан картон қутида ёки 100 пакетдан картон қутида

Рецептсиз

Ичга қабул учун эритма тайёрлашга кукун



Қўшимча маълумотлар


Бир пакетчада фаол моддалар: Парацетамол - 0,325г, фенилэфрин гидрохлориди- 0,010г; фенирамин малеати- 0,020г, аскорбин кислотаси- 0,050г. ёрдамчи моддалар: қанд, лимон кислотаси, натрий цитрат дигидрати, «Олхўри» ёки «Малина» ёки «Қулупнай» ёки «Қорағат» хушбўйи, кальций фосфати, титан диоксиди, хинолин сариғи Е-104 бўёвчиси, фармацевтик мақсадлар учун қизил 2 С бўёвчиси.

Юқори ҳарорат, этни увишиши ва иситма, бош оғриғи, тумов, буруннинг битиши, аксириш ва мушаклардаги оғриқлар билан бирга кечувчи инфекцион-яллиғланиш касалликлар (ЎРВИ).

Битта пакет ичидагиси 1 стакан қайнатилган қайноқ сувда эритилади; қайноқ кўринишда истеъмол қилинади. Таъмига кўра қанд қўшилади. Қайта дозаларни ҳар 4 соатдан кейин, аммо препаратани 3 дозадан кўп эмас, 24 соат давомида қўллаш мумкин. Иситма туширувчи восита сифатида қабул қилишнинг давомийлиги 3 кундан кўп эмас.

Аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш), кўнгил айниши, эпигастрияда оғриқлар, анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз. Юқори қўзғалувчанлик, бош айланиши, артериал босимни ошиши, юрак уриши, уйқуга кетишни бузилиши. Кўз ички босимини ошиши, оғизни қуриши, сийдикни тутилиши. Катта дозаларда узоқ муддат қўлланганида гепатотоксик ва нефротоксик таъсирлари (буйрак санчиғи, глюкозурия, интерстициал нефрит, папилляр некроз), гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения бўлиши мумкин.

Артериал гипертония, қандли диабет, ёпиқбурчакли глаукома, жигар, буйракларнинг, юрак, қалқонсимон бези, ўпка (шу жумладан бронхиал астма), қовуқнинг оғир касалликлари, меъда ва ўникки бармоқ ичак касалликлари, меъда ости безининг касалликлари, простата безининг аденомасида сийишни қийинлашуви, қон тизими касалликлари, глюкоза-6-фосфат дегидрогеназа ферментининг танқислиги, препаратнинг алоҳида компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даври. 12 ёшгача бўлган болалар.

Шифокор кўрсатмасисиз препаратани ҳомиладор аёлларга ва эмизикли оналарга, ҳамда бошқа дори воситаларини қўллаш билан даволаш курсини ўтаётган беморларда қўллаш мумкин эмас. Хусусан моноаминооксидаза ингибирларини. Препарат 12 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди. Препаратани қабул қилишда автомобиль ёки бошқа механизмларни бошқариш, спиртли ичимликларни, марказий нерв тизимини сусайтирувчи воситаларини (уйқу чақирувчи воситалари, транквилизаторлар ва шунга ўхшашлар) истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 С юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил