• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Анти-колд


20 (2х10) таблеткадан, контур уяли ўрамда

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Бир таблетка сақлайди: Парацетамол - 325 мг Фенилэфрин гидрохлориди - 5 мг Хлорфенирамин малеати - 2 мг

Анти-колд йўтал, шамоллаш ва гриппни даволовчи самарали воситаси ҳисобланади. Турли генезли оғриқ синдромларда (бош оғриши, мигрень, тиш оғриши, невралгия, миалгия, альгодисменорея), инфекцион – яллиғланиш касалликлардаги иситмада, поллиноз (пичанли безгак), аллергик ва мавсумий ринитлар ва конъюнктивитларда қўлланади.

6 ёшгача бўлган болаларга: Шифокор маслаҳатидан сўнг. 6-12 ёшгача бўлган болаларга: 1 таблеткадан кунига 4 мартагача. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга : 2 таблеткадан кунига 4 мартагача.

Кўнгил айниши, эпигастрал соҳасида оғриқлар, тахикардия ёки рефлектор бродикардия, нафас йўллари шиллиқ пардаларни қуриши. Узоқ вақт қўлланилганда гепатотоксик таъсири бўлиши мумкин.

Бошқа парацетамол тутувчи препаратлар, таркибидаги ингредиентларга юқори сезувчанлик бўлганида, буйраклар ва жигар фаолиятини оғир бузилишларида, диабет, артериал гипертензия, оғир атеросклероз, қон касалликлари, коронар қон томирларининг спазмига мойилликда, бир ёшгача бўлган болаларда Анти-колд препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Ичиш тавсия этилмайди. Эмизиклик даврида қўллаш Лозим бўлса, бола эмизишни вақтинчалик тўхтатиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш лозим.

Салқин ва қуруқ, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

4 йил