• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Антигриппин-максимум


5 г дан қадақланган (лимонли ёки асал ва лимонли, ёки малинали ёки қора қорақатли) ва иссиқлик билан кавшарланувчи пакетчаларда. 3, 12 ёки 24 пакетча қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида

Рецептсиз

Кукун



Қўшимча маълумотлар


Таъсир этувчи моддалар: Парацетамол – 360 мг, аскорбин кислотаси – 300 мг, кальций глюконати моногидрати – 100 мг, римантадин гидрохлориди – 50 мг, рутозид (рутин) – 20 мг, лоратадин – 3 мг ёрдамчи моддалар: аспартам, гипромеллоза, коллоид кремний диоксиди, лактоза, озуқа ҳушбўйи лимон ёки асал ва лимон ёки малина ёки қора қорақат.

Грипп, ЎРВИ, катталар ва 12 ёшдан ошган болалардаги нафас йўлларининг вирусли шикастланишлари оқибатидаги иситмали ҳолатларини этиопатогенетик ва симптоматик даволаш.

Ичга. Бир пакетча ичидагиси 1 стакан қайнаган иссиқ сувда эритилади ва қайноқ ҳолда истеъмол қилинади. Истеъмол қилишдан олдин эритма аралаштирилади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: Бир пакетчадан кунига 2-3 марта овқатдан кейин 3-5 кун давомида (5 кундан кўп эмас) касалликнинг белгилари йўқолгунича қўлланади. Агарда препаратни қабул қилиш бошлаганидан кейин 3 кун давомида ҳолатнинг яхшиланиши кузатилмаса, препарат қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Таркибига кирувчи компонентларига мувофиқ. МНТ томонидан: Кам - юқори қўзғалувчанлик, тремор, гиперкинезия. Меъда-ичак йўллари томонидан: Узоқ, 7 кундан кўпроқ қабул қилинганида меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг шикастланиши: диспепсия, оғизни қуриши, анорексия, метеоризм, диарея бўлиши мумкин. Қон тизими томонидан: Хусусан, узоқ, 7 кундан кўпроқ қабул қилинганида, агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, анемия. Аллергик реакциялар: Кам - тери тошмаси, қичишиш, эшакеми бўлиши мумкин. Ножўя таъсирининг белгилари пайдо бўлган ҳолда ушбу препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Препаратнинг таркибига кирувчи бир ёки бир неча компонентларга ўта юқори сезувчанлик; зўрайиш босқичидаги меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари; меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар; гемофилия; геморрагик диатез; гипопротромбинемия; портал гипертензия; К авитаминози, буйрак етишмовчилиги, ҳомиладорлик, лактация даври; тиретоксикоз, буйраклар, жигарнинг ўткир касалликлари (ўткир гломерулонефрит, ўткир пиелонефрит, ўткир гепатит, ёки ушбу аъзоларнинг сурункали касалликларини зўрайиши); сурункали алкоголизм. Тутқаноқда, церебрал атеросклерозда қўллашни чекланиши.

Қўллашнинг давомийлиги – 5 кундан кўп эмас. Узоқ муддат қўлланганида (7 кундан кўп) йўлдош сурункали касалликларнинг зўрайиши, артериал гипертензияси бўлган кекса пациентларда геморрагик инсультнинг ривожланишининг хавфи ошади (препарат таркибига кирувчи римантадин ҳисобига). Метастаз бераётган ўсмалар бўлганида қўлланмасин. 12 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин

2 йил. Яроқлилик муддат ўтгандан кейин қўлланилмасин