• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Гэвкамен


15, 20, 25 ёки 40 г дан тубаларда ёки шиша банкаларда

Рецептсиз

Суртма



Қўшимча маълумотлар


d1-ментол ёки 1-ментолга ҳисоблангандаги рацемик ментол – 18 г, рацемик камфора–10 г, эвкалипт мойи – 10 г; қайта ҳайдалган қалампирмунчоқ мойи – 1 г, тиббий парафин – 30,5 г, тиббий вазелин – 100 г гача.

Таянч-ҳаракат аппаратининг дегенератив касалликлари: -периферик бўғимлар ва умуртқа поғонасининг бўғимларини деформацияланувчи остеартрози, артралгиялар; - пайлар, боғламлар, мушаклар ва бўғимларнинг постравматик яллиғланиши (чўзилишлар, спорт жароҳатлари, юкланишлар, лат ейишлар); - ҳамда, невралгиялар, миалгиялар; зўриқиш, бош оғриғи ва кластер бош оғриғи

Препарат шикастланмаган терининг тоза қуруқ юзасига қўйилади. Суртма яллиғланган аъзонинг проекцияси соҳаси тери юзасига ёки нерв стволини тери остига чиқиш жойидаги терига текис қилиб тақсимланади, шундан кейин суртма суртилган жойни қўл билан ачишиш ёки совиш ҳисси пайдо бўлгунгача енгил уқаланади. Аппликациядан кейин қўлларни ювиш лозим (агар бу соҳа даволанмайдиган бўлса). Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: Оғриқли соҳанинг (аъзога) ўлчамига кўра буюрилади. 2-4 г суртма (бу 2-4 см узунликдаги ёки олча ёки ёнғоқ ҳажмидаги суртманинг ҳажмига тўғри келади) 400-800 см2 юзага тенг соҳага суртиш учун етарли. Апликация суткада 3-4 марта такрорланади. Максимал суткалик доза – 8 г (8 см узунликдаги суртмага тенг). Даволаш курсининг давомийлиги – 3-5 кунни ташкил қилади, зарурати бўлганида курслар 2-3 кун оралиғи билан такрорланади.

тери аллергик реакциялари (ачишиш, гиперемия), анал соҳасини қичишиши. - терини таъсирланиши, экзема. - юрак уриши, брадикардия.

6 ёшгача бўлган болалар; ялпизнинг мойларига, қалампирмунчоқ дарахтининг, эвкалипитнинг, миртов ўсимлиги оиласи эфир мойларига юқори сезувчанлик.

Йўқ

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил