• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Випротокс


40 г дан алюмин тубаларда; картон қутида

Рецептсиз

Линимент



Қўшимча маълумотлар


100 г линимент таркибида: Гюрза заҳри 16 ХТБ 1,76 мг, рацемик камфора 3 г, салицил кислотаси 1 г, оқ қарағай мойи 3 г; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, тозаланган кунгабоқар мойи, вазелин, глицерин, эмульгатор Т-2, тозаланган сув.

Ревматизм, невралгия, ишиас, люмбаго, радикулит, миалгия, артралгия.

Оғриқли соҳанинг юзасини ўлчамига қараб, линимент кўп бўлмаган миқдорда - 5-10 мг (1-2 чой қошиқ) қўйилади ва суткада 1-2 марта терига, оғриқли синдром йўқолгунича яхшилаб ишқалаб сингидирилади. Даволаш курси касалликнинг кечишини оғирлиги, шунингдек йўлдош терапиянинг характерига боғлиқ.

Маҳаллий аллергик реакциялар, тана ҳароратини ошиши, препарат қўйилган жойда терининг таъсирланиши

Аллегия, терининг йирингли касалликлари, препарат қўйиладиган жойида терининг бутунлигини бузилиши; 12 ёшгача бўлган болалар; Випратоксни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида, шахсий сезувчанликни аниқлаш учун терига линиментнинг кўп бўлмаган миқдорини олдиндан суртиш керак. Аллергик реакциянинг кўринишлари бўлган терига суртилмасин. Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўйилмасин. Кўзга ва шиллиқ қаватларга бехосдан тушганида, уларни кўп миқдордаги оқар сувда яхшилаб ювиш керак. Кекса ёшдаги одамларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

8С дан 20С гача бўлган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

2 йилу 6 ой