• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Диклофенак натрий суртмаси


1% суртма, 30 г дан тубаларда ва 25 г дан банкаларда

Рецептсиз

Суртма



Қўшимча маълумотлар


Диклофенак.

Юмшоқ тўқималари ва бўғимларнинг жароҳатдан кейинги яллиғланиши, масалан, чўзилиш, кучланиш ва лат ейишлар оқибатидаги; - юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликлари (шу жумладан, тендовагинит, бурсит, периартикуляр тўқималарнинг шикастланиши); - мушак ва бўғимларнинг касалликлари билан боғлиқ оғриқ синдроми ва шиши (шу жумладан, ревматоид артрит, остеоартроз, радикулитлар, люмбаго, ишиас).

Препарат сиртга қўлланади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат терига суткада 3-4 марта суртилади ва енгил ишқаланади. Препаратни керакли миқдори оғриқли соҳанинг ўлчамига боғлиқ. Тўғри дозалаш учун препарат аввал тубадан бир нуқтага чиқарилади, 2 г ҳажми бўйича олчага, 4 г-унчалик катта бўлмаган ёнғоққа мос келади Препаратни суртилгандан кейин қўлларни ювиш керак. Даволашнинг давомийлиги кўрсатмага ва даволаш самарасига боғлиқ (самарани кучайтириш учун бошқа дори шакллари билан қўллаш мумкин). Даволанишнинг бошланганидан сўнг 2 хафтадан кейин препаратни кейинги қўллашнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш тавсия қилинади.

Маҳаллий реакция: экзема, контакт дерматит (қичишиш, қизариш, терининг ишлов берилаётган соҳасини шиши, папулалар, везикулалар, пўст ташлашлар). Тизимли реакциялар: ёйилган тери тошмаси, аллергик реакциялар (эшакеми, ангионевратик шиш, бронхоспазм), фотосенсибилизация. Диклофенакни маҳаллий қўлланганида тизимли ножўя самараларнинг ривожланишини эҳтимоли, уни ичга қўлланганидаги билан солиштирганда кам, аммо суртма терининг нисбатан катта юзларига узоқ вақт суртилгада ошади.

“Аспиринли” астма; тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши; - ҳомиладорликнинг III уч ойлиги; лактация даври; 12 ёшгача бўлган болалар; - ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларига юқори сезувчанлик; - диклофенак ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Препаратни хомиладорликни III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида фақат она учун қўллаш бўлган фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллаш бўйича тажриба йўқ. Суртмани очиқ жарохатларга тушишидан сақланиб фақат шикастланмаган терига суртиш лозим. Суртилганидан кейин окклюзион боғловларни қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +10°С дан +20°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

3 йил