• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Болинет гель


20 г дан, тюбикларда

Рецептсиз

Гель



Қўшимча маълумотлар


1 гел сақлайди: Диклофенак натрий (диклофенак диэтиламин шаклида) 10 мг Зиғир мойи 30 мг Ментол 50 мг Метилсалицилат 100 мг

Препарат миозитда, фиброцитда, ишиасда, мушаклар ва пайларнинг чўзилишида, таянч-ҳаракат аппаратининг жароҳатларида, бўғимларнинг яллиғланиш ва дегенератив касалликларида, катта жисмоний юкламалардаги мушаклар ва бўғимлардаги оғриқларида, ревматик касалликларда – бурсит, артрит, тендосиновит, тендинитларда қўлланади.

Сиртга. Гелни шикастланган соҳанинг шикастланмаган терисига юпқа ат қилиб суткада 3-4 марта суртилади ва тўлиқ сўрилгунича енгил ишқаланади. Асосий клиник белгиларнинг камайиши ва йўқолиши одатда даволаш бошланганидан кейинги биринчи кунларда кузатилади.

Гель одатда яхши ўзлаштир илади. Алоҳида ҳолларда препарат суртилган жойда қизариш, ачишиш ҳисси, қичишиш, тери тошмаси ва эшакеми, шунингдек буллез тошмалар, экзема, эритродермия бўлиши мумкин. Ҳар қандай одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни кейинги  қўллаш бўйича албатта шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Препаратни бошқа неостероид яллиғланишга қарши воситаларга юқори сезувчанликда, бронхиал астмаси бўлган беморларда, меъда ва ўникки бармоқли ичак яра касаллигининг зўрайиш даврида, ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа кремлар ва суртмалар, шунингдек ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бирга бир вақтда, шифокорнинг тавсиясисиз ишлатиш мумкин эмас. Гелни очиқ жароҳатларга, кўзга ва шиллиқ қаватига тушишидан сақланиш лозим.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил